UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

21 янв 17:33
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess-2023. Нодирбек дурангчи Аржунга, Жавоҳир эса Элин хонимга қарши ўйнайди

Шу кунларда Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир ўтказилмоқда.

Tata Steel Chess-2023 мусобақасида шахматчиларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам муваффақиятли дона суришяпти. Нодирбек "Мастерс", Жавоҳир эса "Челленжер" гуруҳида ўз маҳоратини намойиш этмоқда. 

Бироздан сўнг 7-тур учрашувлари старт олади. "Мастерс", яъни кучлилар гуруҳида пешқадамлик қилаётган Нодирбек бугун қора доналарда Аржун Эригайсига қарши баҳс олиб боради. Ҳиндистонлик шахматчи ўтказилган 6 та партиянинг барчасида рақиблари билан дуранг натижа қайд этган. Абдусатторов эса 3 ғалаба ва 3 дуранг билан турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. 18 ёшли Нодирбекда 4,5 очко бўлса, Аржун 3 очко билан 8-поғонада боряпти.  


"Мастерс". 7-тур

Аржун Эригайси (Ҳиндистон, 2722) - Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2713)

Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, 2725) - Уэсли Со    (АҚШ, 2760)

Пархам Магсудлу (Эрон, 2719) - Фабиано Каруана (АҚШ, 2766)

Магнус Карлсен (Норвегия, 2859) - Рихард Раппорт (Руминия, 2740)

Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2684) - Йорден ван Форест (Нидерландия, 2681)

Левон Аронян (АҚШ, 2735) - Аниш Гири (Нидерландия, 2764)

Винсент Каймер (Германия, 2696) - Дин Лижэнь (Хитой, 2811)


Бугун "Челленжер" гуруҳида ҳам 7-тур учрашувлари ўтказилади. Жавоҳир Синдаров (2654) бу турда нидерландиялик 17 ёшли Элин Роберс (2361)га қарши оқ доналарда ўйнайди. Ҳамюртимиз 6 имкониятдан 4 очко жамғариб, турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам Мустафо Йилмаз (Туркия, 2609) ҳисобида 4,5 очко бор. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 янв 18:34:30
Abdulqodir Boxodirovich
TVda koʻrsatadimi
   
21 янв 18:21:30
ТЕМУРБЕК
Левон Аронян Арманистондан эмасмиди???
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг