UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

22 янв 12:18
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess-2023. Нодирбек ҳамон пешқадам, Жавоҳир 2-ўринга кўтарилиб олди (турнир жадвали)

Шу кунларда Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир ўтказилмоқда.

Tata Steel Chess-2023 мусобақасида шахматчиларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам муваффақиятли дона суришяпти. Нодирбек "Мастерс", Жавоҳир эса "Челленжер" гуруҳида ўз маҳоратларини намойиш этмоқдалар. 

Кеча ўтказилган 7-тур учрашувларида ҳар икки ёш гроссмейстеримиз ғалаба нашидасини сурди. "Мастерс", яъни кучлилар гуруҳида пешқадамлик қилаётган Нодирбек қора доналарда ўйнашига қарамай, Аржун Эригайсига илк мағлубиятни тақдим этди. Ҳиндистонлик шахматчи бунгача ўтказилган 6 та партиянинг барчасида рақиблари билан дуранг натижа қайд этганди. Абдусатторов 7 имкониятдан 5,5 очко жамғариб, ҳамон якка пешқадамликни давом эттирмоқда. Кучли учликдан жой олган Аниш Гири (Нидерландия) ва Уэсли Со (АҚШ) ҳисобида 4,5 тадан очко бор.  

"Челленжер" гуруҳида қатнашаётган Жавоҳир Синдаров (2654) эса 7-турда нидерландиялик 17 ёшли Элин Роберс (2361)га қарши оқ доналарда ўйнади ва ғалабага эришди. Ҳамюртимиз 7 имкониятдан 5 очко жамғариб, турнир жадвалида 4-поғонадан 2-ўринга кўтарилиб олди. Германиялик Александр Донченко 5,5 очко билан карвонбоши бўлиб турибди. Мустафо Йилмаз (Туркия) 4,5 очко билан 3-ўринга якун ясаган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг