UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0

21 май 17:04
Янгиликлар

Кураш

Таваллуд айём муборак, Бекберган оға!

Биласиз, ҳар соҳанинг жонкуяр фидойилари бўлади, спортда, хусусан белбоғли курашда ҳам.

Бугун сизга таништирмоқчи бўлган спорт фидойиси, белбоғли курашнинг жонкуяр мураббийи хоразмлик Бекберган Болтаев бўлади. Миллий спорт туримиз саналаган белбоғли кураш Хоразм воҳасида, қолаверса, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг оммалашишида Бекберган оғанинг ҳам ҳиссаси бор, десак янгилиш қилмаган бўламиз.

Юқорида таъкидлаганимиздек айнан Б. Болтаев ва шу каби фидойи мураббийлар жонбозлиги сабаб, белбоғли кураш спорт тури Хоразм вилоятнинг Гурлан, Қўшкўпир, Шовот, Урганч, Янгибозор каби бир қатор туманларида кенг оммалашган ва ҳозирда минг нафарга яқин ўғил-қизларнинг севимли спорт турига айланганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Хоразмда йилдан йилга белбоғли кураш билан шуғулланувчилар сони ортиб, уларнинг мусобақалардаги натижалари ҳам таҳсинга сазовор бўлмоқда. Бу ҳақида "Халқ таълими аълочиси", "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси", халқаро тоифадаги ҳакам, вилоят белбоғли кураш федерацияси ижрочи директори ва бош мураббийи Бекберган Болтаевнинг ўзи шундай дейди. 

- Тарихи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган белбоғли курашга  вилоятда  қизиқиш юқори. Ота-боболаримиздан мерос бўлган миллий спорт туримиз билан бугун ошно бўлган шогирдларимиз  машғулотларга зўр бериб, ўтказилаётган миллий ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб келишмоқда. Биргина 2019 йилдаги натижаларни сариҳисоб қиладиган бўлсак, спортчиларимиз Ўзбекистон чемпионатларида ўнта олтин, саккизта кумуш, ўн иккита бронза медалларига эга бўлишди. 8-10 августь кунлари Олмалиқ шаҳрида ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Нусрат Юлдошев иккинчи ўрин, Севинчой Ўразбоева, Машҳура Қўзиева, Моҳинур Раҳмоновалар учинчи ўринни қўлга киритишди. Ўша йили 31 октябрь – 5 ноябрь кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида Бегойим Раҳимбоева иккинчи ўринни эгаллаб кумуш, Уллижон Давлетова учинчи ўринни эгаллаб, бронза медали соҳибалари бўлишди. 27-29 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳри мезбонлик қилган 1999-2001 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам янгибозорлик шогирдларимиздан Шоира Қаландарова учинчи ўринни банд этиб, бронза медалини ўзини қилган бўлса, Муниса Раҳимова кучли бешликда эътироф этилди. Мамнуният билан айтишим мумкин, ҳозиргача 4 нафар халқаро тоифадаги спорт устаси, 15 нафар спорт усталари, 100 нафардан ортиқ спорт усталигига номзодлар тайёрладим. Албатта, шу ўринда белбоғни курашни вилоятимизда ривожланишида, полвонларимизнинг халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлашда яқиндан кўмакчи ва ҳомийлик қилиб келаётган Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясига, вилоят Туризм ва спорт бош бошқармасига, вилоят транспорт бошқармасига ва бошқа масъулларга миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ўтган йили пандемия шароити бўлишига қарамасдан онлайн тарзда бўлса ҳам машғулотлар давом этди, мусобақаларга рўхсат берилгач эса, ҳар бир мамлакат чемпионатида медалларсиз қайтмадик. Жорий йилда ҳам ўйлайманки,  натижаларимиз бундан-да юқори бўлади. Сабаби, бизда бунинг учун шарт-шароитлар ҳам, имкониятлар ҳам етарлича.

Дарвоқе, ҳамиша қувноқ, ширин суз, доим "оға жанлимисиз, саломат бўғайсиз" дея гап бошлайдиган фидойи мураббий Бекберган Болтаевнинг бугун таваллуд айёми. Б. Болтаев 1973 йил 21 май куни Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида туғилган.

Демак, Бекберган оғамизни Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси номидан, таҳририятимиз номидан туғилган куни билан қутлаймиз!

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг