UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0 14:35Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0 13:05ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов кучли бешликда! 0 12:43Райан Гарсиянинг Хейни билан жанги олдидан топширган допинг-тестидан тақиқланган модда топилди 0 12:22ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади 0 12:01Илия Топурия эҳтимолий рақибларини айтди 0 11:40Соболенко Мадридда финалга чиқа олмаса, иккинчи ракетка мақомини топширади 0 11:19Қозоғистонлик аралаш яккакураш устасининг UFC`даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 10:58Арне Слотнинг "Ливерпуль"да амалга оширадиган илк трансфери маълум 0

20 дек 17:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тавсия қиламиз: Қозоғистон бокс ва ММАсининг Ўзбекистонда туғилган ажойиб беш юлдузи + ФОТО

Ўзбекистонда туғилган, аммо Қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган бокс ва ММА вакилларини биласизми?

Бокс бўйича 2021 йилги жаҳон чемпиони, Токио Олимпиадаси бронза медали совриндори Сакен Бибосинов YouTube'даги «Кызык Live» дастурига берган интервьюсида Ўзбекистонда туғилгани ҳақидаги баёноти маҳаллий спорт мухлислари орасида катта резонанс ва миш-мишларга сабаб бўлди. Дарҳақиқат, кўплаб мутахассислар бу маълумотни олдиндан яхши билишган, аммо, Википедия ҳали ҳам ишонч билан бу боксчининг Туркистонлик эканлигини даъво қилмоқда.


Икки қўшни давлатни кўп нарса боғлаб туради. Аслида ўзбек ва қозоқ қардош халқлардир

Бир пайтлар Қарағанда вилоятидаги Абай номидаги бокс мактаби тарбияланувчиси, оғир вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича чемпион Олег Маскаев 1993 йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этган. Сўнгги йилларда эса бу жамоа шарафини этник қозоқлардан Элнур Абдураимов ва Мадияр Саидраҳимов ҳимоя қилишди.

Ўз навбатида Бахит Серсекбаев Ўзбекистон терма жамоаси сафида Осиё чемпиони ва Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори бўлган, кейинчалик Қозоғистон терма жамоаси сафида Пекин Олимпиадаси чемпионлигини қўлга киритган. Бу боксчи умрини икки давлат туташган жойда ўтказган – у Павлодарда туғилган, аммо шундан сўнг уни бобоси ва бувиси Тошкент вилоятининг Таваксой қишлоғидаги мактабга тарбиялашга топширган. Бу қишлоқ 1956 йилда Жанубий Қозоғистон вилоятининг собиқ Бўстонлиқ тумани таркибидан Ўзбекистон ҳудудига ўтказилган.


Бу рўйхатнинг биринчи ўрнида марҳум Абдисалан Нурмахонов бўлиши керак.

Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, Култафа қишлоғида туғилган Абдисалан Нурмаханович ўша ерда мактабга борди. Кейинчалик оиласи билан Туркистонга кўчиб келган. 1968 йилда у Қозоғистонлик боксчилар орасида биринчи бўлиб СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси унвонига сазовор бўлди. Нурмаханов Совет Иттифоқи терма жамоаси аъзоси бўлган. У Қозоғистон ССРнинг 11 карра чемпиони, икки марта СССР чемпионатининг кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган. 1996 йилда Атлантада бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида Қозоғистон терма жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаган. 

2002 йилда у Олма-Отадаги Вақтинчалик автотураргоҳлар бошқармаси бўлими бошлиғи бўлиб ишлаганида ўз уйи олдида отиб ўлдирилган. Жанубий пойтахт ва Туркистондаги кўчалар Абисалан Нурмаханов номи билан аталган.


Шавкат Раҳмоновни эса спорт мухлисларига таништиришнинг ҳожати йўқ. 

Сурхандарё вилоятининг Шўрчи туманида туғилган, 16 ёшида оиласи билан Қарағандага кўчиб ўтган ва у ерда аралаш яккакурашлар билан шуғулланган. 2014 йилда у М-1 Global мусобақасида дебют қилган, 2020 йилда эса сайёрамиздаги энг нуфузли ММА промоушени – UFC'да илк жангини ўтказган. Айни пайтда у 14 та профессионал жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва бу ғалабаларнинг ҳаммаси муддатидан олдин эришилган. Жумладан - UFC шафелигида 2 та жанг. Иккаласи ҳам бразилияликлар билан.

Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида туғилган Адилбек Ниёзимбетов бокс билан Актауда шуғуллана бошлаган.

Ва у ушбу спорт турида катта муваффақиятларга эришди. 2015 йилги Осиё чемпиони ва 2014 йилги Осиё ўйинлари ғолиби, иккита Олимпиада кумуш медали (Лондон-2012 ва Рио-де-Жанейро-2016) ва жаҳон чемпионатларида (Баку-2011 ва Олма-Ота-2013) ги кумуш медаллари билан мақтаниши мумкин. У бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси сардори бўлган.


Эрдос Жанабергенов

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида Адилбекдан 5 йил олдин туғилган. Унинг оиласи ҳам Актауга кўчиб ўтган. 8 ёшидан бокс билан шуғулланган. 20 ёшида Қозоғистон чемпиони, 21 ёшида жаҳон ва Осиё чемпионатларида ғолиб чиққан. Дарвоқе, у 27 ёшида ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг олтин медалини ҳам қўлга киритди.


Ва албатта, бу материалнинг ёзилишига туртки бўлган - Сакен Бибосинов.

Жанг санъати, жумладан, бокс билан ҳам Ўзбекистонда шуғуллана бошлаган ва 13 ёшида Қозоғистонга, Қизилўрда мактаб-интернатига ўқишга кетишга қарор қилган. Шундан сўнг Туркистонга кўчди. 2019 йилда бу боксчи Екатеринбургдаги жаҳон чемпионатининг ярим финалига қадар етиб борди ва Белграддаги дунё биринчилигида чемпионга айланди. Олимпия ўйинларининг бронза медалига ҳам эга чиқди.

Албатта, Ўзбекистонда туғилган ва Қозоғистон спорт шарафини ҳимоя қилаётган жангчилар рўйхати бу ажойиб бешлик билан тугаб қолмайди. Масалан, профессионал боксчи Уалихон Бисенқулов, ММА жангчиси Эркин Дарменов ва бошқаларни ҳам эслаш мумкин. Аммо қолганларнинг фонида, бу беш нафар спортчи, эҳтимол, энг катта муваффақиятларга эришган.


Sports.kz сайтидан Olamsport.com сайти учун Сарвиноз Рахмонқулова таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
20 дек 18:05:03
Адекват
Лекин козок матбуоти хеч качон козокда тугилиб Узбекистон шарафини химия килаетган спортчилар тугрисида тем более бундан фахр ифтихор билан езмайди. Бизникиларни эса багри кенг....
   
20 дек 21:15:52
Ibroxim
Шавкат Рахмонов жуда кучли мма жангчиси экан тан бериш керак хали маглубият йук.Ундан ташкари Жалгас Жумагулов хам бор унда хам маглубият йук ufc да.Биз эса битта махмуд мурадов билан макттаниб юрамиз шуям битта маглубиятга улгурди )))
   
20 дек 19:19:05
CHELSEA2211
Biznikilar maqtanishga tushubdiku darrov...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг