UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

24 ноя 18:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Тайсон 184 кг вазнга эга бўлган вақтида қояга ўхшарди"

Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрининг акаси Томмининг айтишича, унинг укаси ортиқча қийинчиликсиз WBC чемпиони Деонтей Уайлдерни мағлуб эта олади.

“Тайсон 184 килограмм вазнга эга бўлган чоғида менга уммон тубида ётган улкан қоя тошни эслатарди. Унга қараб туриб, бошқа ҳеч қачон юқорига кўтарила олмаса керак, деб ўйлардим. Лекин у ўзида туришга куч топа олди.

Тайсон қайтганидан кейин иккита жанг ўтказди. Ҳа, рақиблар у даражада кучли эмасди. Энди у чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Агар укам 2015 йилги салоҳиятининг 40 фоизини ҳам ишлата олса, у ҳолда ишончим комил у Уайлдерни мағлуб этади”, - деди Томми Mirror нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдер ўртасидаги чемпионлик жанги 1 декабрь куни АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳридаги “Стейплс-Центр” аренасида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг