UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0

18 сен 12:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон Фьюри: "Владимир Кличкони мағлуб этганимдан кейин яшашни хоҳламадим"

Оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри (30-0-1, 21 КО) собиқ чемпион Владимир Кличко устидан қозонилган ғалабасини (64-5, 54 КО) эслади.

"Менга дунё забт этилгандей туюлди ва бошқа ҳеч нарса қилишни хоҳламадим. Ёшлигимда Кличко жаҳон чемпиони бўлган, шунинг учун мен доим унга интилардим. Владимирни мағлуб қилганимда, ўйин мен учун тугади. Давом этишни хоҳламадим, бундан ташқари мен психологик жиҳатдан беқарор эдим.

Бу жангга чиқиб жуда тушкунлик ва хавотирга тушдим. Менинг ҳар ҳамиша мақсадим бор эди - Кличкони мағлуб этиш ва бу менга тор йўлдан адашмасликка имкон берди. Аммо уни мендан тортиб олишганда диққатни жалб қилиш ва мотивация олиш учун бошқа ҳеч нарса қолмади. Бу мутлақо пастга айланадиган спиралга ўхшарди.

Шундан сўнг яшашни хоҳламадим. 27 ёшимда ўлсам ва барчасини тугатсам бахтли бўлардим. Менда шундай туйғулар бўлди. Ҳеч нарса ва ҳеч ким мени қайтара олмади, ҳатто хотиним ва болаларим ҳам. Менга аҳамият бермади. Мен ҳар куни уйғонардим ва фақат ўлишни истардим. Фақат депрессия ва шунга ўхшаш нарсаларни бошдан кечирган одамлар мен нима демоқчи эканимни тушунишади”, - деди Фьюри.

2015 йил ноябрь ойида Фьюри Владимир Кличкони енгиб, украиналикдан барча чемпионлик камарларини тортиб олди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
18 сен 19:55:10
Сирожиддин Ахмедов
Ёшингтенг булганда курардин ахволингни
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг