UZ

Сўнгги янгиликлар

16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0

01 апр 09:16
Янгиликлар

Дзюдо

Тбилиси Гран приси. Умумжамоа ҳисобида 15-ўринни эгалладик

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича Гран при туркумига кирувчи соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этган нуфузли турнир якунланди.

Уч куни давом этган мусобақада 52 давлат дзюдочилари турнир медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқишди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар аъзоси ҳам бор эди. 

Ҳамюртларимиздан -60 кг вазн тоифасида Шарофиддин Лутфуллаев ҳамда -100 кг вазндаги полвонимиз Муҳаммадкарим Хуррамов бронза медали ҳамда 350 рейтинг очкосини қўлга киритишди. -90 кг вазнли дзюдочимиз Давлат Бобонов эса 5-ўрин ҳамда 250 рейтинг очкосига эга бўлди. 

Умумжамоа ҳисобида терма жамоамиз 15-ўринни эгаллади. Учта олтин, битта кумуш, 3та бронза медалини қўлга киритган Франция терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккита олтин, 2та кумуш, 6та бронза медалига сазовор бўлган Грузия терма жамоаси иккинчи бўлди. Кучли учликка 2та олтин, битта кумуш, 3та бронза медали билан Голландия терма жамоаси якун ясади. 

Тўртинчи ўриндан жой олган Косово терма жамоаси дзюдочилари иккита олтин медал билан уйга қайтишди. Куба, Исроил, Португалия, Россия ва Италия терма жамоалари турнирда биттадан олтин медални қўлга киритишди. Жами 18 давлат спортчиларига камида битта бронза медали насиб қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг