UZ

Сўнгги янгиликлар

17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0 15:31Арман Царукян иштирокидаги жанг бекор бўлди 0 15:10"Ливерпуль" Слот учун "Фейеноорд"га қанча товон пули тўлагани маълум 0 14:49Андрей Рублёв тўртта мағлубиятдан иборат сериясига чек қўйди 0 14:28Расман. Тим Цзю - Вержил Ортис жанги чемпионлик камари учун ўтказилади! 0 14:07Арина Соболенко Мадридда чемпионлик ҳимоясини бошлади 0 13:46Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур учрашувлари давом эттирилади 0 13:25Райан Спэнн Богдан Гусков ва Энтони Смитнинг ўхшашлиги ҳақида: "Бу "башара" мени учинчи бор юта олмайди" 0 13:04Шиннинг Шимкентдаги мўъжизалари финал остонасида тўхтади 0 12:43Жервонта "Танк" Дэвиснинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 12:22"Барселона" Левандовски билан янги шартнома имзолашга тайёр, фақат битта шарти бор 0

09 авг 09:04
Янгиликлар

Теннис

Теннис афсонаси Рожер Федерер 40 ёшни қарши олди

Кеча швейцариялик теннис афсонаси Рожер Федерер ўзининг юбилей - 40 ёшини нишонлади.

Рожер Федерер - 1981 йилнинг 8 август санасида Швейцариянинг Базель шаҳрида туғилган. Федерер илк теннис сабоқларини 8 ёшида олган. Рожер профессионал фаолиятини 1998 йили бошлаган. У фаолияти давомида жами 110 та совринга эга чиққан, улардан саккизтаси жуфтлик баҳсларида қўлга киритилган.

 

Шунингдек, Рожер 20 марта "Улкан тож" мусобақаларида зафар қучган. Бу эса теннис тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади. Рожер Australian Open (2004, 2006, 2007, 2010, 2017 ва 2018), "Ролан Гаррос" (2009), "Уимблдон" (2003-2007, 2009, 2012 ва 2017), US Open (2004-2008) турнирларида бош совринга эга чиққан.

Федерер нафақат ўзи учун, балки ватани - Швейцария терма жамоаси учун ҳам кўплаб совринларни ютиб берган. Пекин-2008 Олимпия ўйинларида ҳамюрти Стен Вавринка билан биргаликда Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган. 

Лондон-2012да эса ҳал қилувчи финал учрашувида британиялик Энди Маррейга имкониятни бой бериб қўйган. 2014 йилда Швейцария терма жамоасига "Девис Кубоги"да ғалаба қозонишга кўмак берган. 

Рожер фаолияти давомида умумий ҳисобда 310 кун давомида АТP рейтинги карвонбошиси бўлган. Бу натижа ҳам теннисда рекорд ҳисобланади. 

Федерерга жуда кўплаб рекордлар тегишли, масалан, у ҳар бир "Катта Дубулға" мусобақаларининг ярим финалига камида беш мартадан етиб борган. Бундай кўрсаткични ҳали ҳеч бир теннисчи уддалай олмаган. 

Теннис юлдузи ўзининг жуфтини ҳам теннисдан топган. Сабаби у 2009 йилда теннисчи Мирослава Вавринец билан турмуш қурган. Ўша йилнинг 23 июлида теннисчилар оиласида эгизак қизчалар дунёга келади. 2014 йилнинг 6 августида эса яна бир эгизак фарзандларнинг ота-онасига айланишган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг