UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0

10 фев 13:22
Янгиликлар

Теннис

Теннис ва бадминтонни янада ривожлантириш йўлида семинар ўтказилди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Бадминтон, теннис назарияси ва услубияти кафедраси ҳамда Республика олимпия захиралари теннис мактаби ҳамкорлигида "Теннисни янада ривожлантириш чора-тадбирлари ва унинг долзарблиги" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинар-тренингда Бадминтон, теннис назарияси ва услубияти кафедраси мудири Қ.Усмонов бошчилигида кафедранинг профессор-ўқитувчилари, Республика олимпия захиралари теннис мактаби директори С.Абидов ҳамда бош мураббий О.Аннакуловлар иштирок этишди.

Семинарда теннисни талаба-ёшлар ўртасида кенг ривожлантириш ва унинг истиқболлари хусусида ўзаро фикр ва мулоҳазалар билдирилди. 

Шунингдек, кеча Бадминтон, теннис назарияси ва услубияти кафедраси Ўзбекистон бадминтон федерацияси ва Республика олий спорт маҳорати мактаби билан ҳамкорликда "Бадминтон спортида мураббийларни тайёрлашнинг далзарб масалалари" мавзусида ҳам семинар ташкил этилди. 

Семинарда бугунги кунда бадминтон спорт турида кузатилаётган муаммолар, мураббийлар тайёрлаш тизимидаги камчиликлар, спорт турини юртимизда ривожлантириш жараёнлари, ютуқ ва камчиликлар борасида ўзаро мулоқот қилинди. 

Семинарда Республика олий спорт маҳорати мактабининг директор ўринбосари Р. Карабаева, Шайхонтоҳур туманидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг бадминтон спорт тури бўйича мураббийи, спорт устаси В. Муштакова ҳамда кафедранинг профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг