UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

03 апр 18:52
Янгиликлар

Спорт курашлари

Терма жамоа шифокори: "Спортчилар билан масофавий мулоқот ўрнатилган"

Бутун дунё азият чекаётган коронавирус пандемияси барча соҳалар каби спортга ҳам салбий таъсир ўтказмоқда.

Ушбу бало туфайли барча катта-кичик мусобақалар ва ҳатто тўрт йилда бир маротаба ўтказиладиган Олимпиада ҳам бекор қилинди. Мана деярли бир ойдирки, мусобақалар йўқ, спортчилар эса ўз уйларида, карантин ҳолатида машғулотларни давом эттиришяпти. 

Табиийки, бу ҳолатда терма жамоа мураббий ва шифокорлари зиммасига катта масъулият юкланади. Биз айни мавзу юзасидантерма жамоамиз шифокори Улуғбек Тўрабоевдан интервью олдик. 

- Улуғбек ака, бугунгидек синовли кунларда спортчиларимизнинг бари уй шароитида машғулотларни давом эттиришяпти. Хўш, улар карантинни қандай ўтказишяпти?

- Тўғри айтасиз, сичқон йили ҳаммамиз учун ҳам синовли бўлмокда. COVID-19 айнан Олимпиада ўйинларига тўғри келиб қолгани яхши бўлмади. Чунки,  спортчиларимиз Токио-2020 Олимпиадасига қизғин тайёргарлик кўришаётганди. Шунга қарамай, курашчиларимиз ўз уйларида, эхтиёт чораларини кўрган ҳолда машғулот ўтказишяпти. Бизлар эса уларнинг кунлик ҳолатидан масофавий мулоқот орқали хабардор бўлиб турибмиз.

- Спорт кураши вакилларимизнинг саломатлиги жойидами? Улардан ҳеч қандай шикоят бўлмадими?

- Албатта, биз ҳар куни телефон орқали улар билан боғланиб, соғлиқлари ҳақида, қандай шикоятлари бор ёки йўқлигини сўраймиз. Шукурки, шу кунгача ҳеч кимда соғлиғи тўғрисида шикоятлар бўлмади.

- Уларга шифокор сифатида қандай тавсиялар беряпсиз?

- Биринчи навбатда карантинга тўлиқ риоя қилган ҳолда кўчага чиқмасликларини айтяпмиз. Кейин шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, қўлларини тез-тез ювиб туриш, витаминларга бой бўлган таомлар, кўкат ва меваларни истеъмол қилишларини сўраяпмиз. Шунингдек, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси томонидан телеграм каналда гуруҳ очилган. Унда ҳар бир спортчи ўзи ҳақидаги кунлик маълумотлар - тана ҳарорати, қандай машқларни бажараётгани ва ҳоказоларни бериб боради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг