UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

12 апр 13:52
Янгиликлар

Гандбол

Терма жамоага номзодлар сараланади

Самарқанд шаҳрида аёллар жамоалари ўртасида гандбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2-давра баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Олмалиқнинг ОТМК жамоаси 14 очко, Ўзбекистон ёшлар миллий терма жамоаси Тошкент шаҳри 12 очко, Андижон ИОЗМИ 10 очко хамда Самарқанднинг Булунғур жамоаси 8 очко билан пешқадамлар сафида бормоқдалар.

8 та жамоа иштирокида ўтаётган мазкур чемпионатда 2000-2001 йилларда туғилган қизлардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Мўғулистонда ўтказиладиган қитъа биринчилиги – Халқаро “Трофи кубоги” беллашувларига тайёргарлик кўриш мақсадида конкурсдан ташқари иштирок этмоқда.

 - Чемпионат баҳслари тўрт даврадан иборат бўлади, - дейди Ўзбекистон гандбол федерацияси ижрочи директори Мидхат Бикметов. – Биринчи давра Олмалиқда ўтказилган эди. Самарқандда ўтказилаётган баҳслар ҳам юқори савияда ташкил этилмоқда. Мусобақанинг 3-давра баҳслари Наманганда, якуний 4-давра Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Бундан мақсад жамоаларга қулайлик яратиш ва жойларда мазкур спорт турини оммалаштиришдан иборат. Ушбу мусобақа мамлакат терма жамоаси аъзолари ҳолатини аниқлаш ва янги номзодларни саралаш имконини беради. Чунки жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида аёллар терма жамоаси Токио олимпиадаси йўлланмаси учун ўтказиладиган қитъа биринчилигида иштирок этади.

Гандбол бўйича мамлакат чемпионатининг 2-давра баҳслари 14 апрелга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг