UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0

17 дек 14:18
Янгиликлар

Таэквондо, Бошқалар

Терма жамоаларимиз функционал текширувдан ўтказилмоқда

Теглар :  Таэквондо
Яқинлашиб келаётган Токио Олимпиадасига тайёргарлик йўлида Ўзбекистон ва Россия Миллий олимпия қўмиталари ўртасида олиб борилаётган ҳамкорлик доирасида навбатдаги дастур ўтказилмоқда.

Унинг доирасида Россия Олимпия қўмитаси ҳузуридаги инновацион марказининг тор доирадаги тажрибали мутахассислари (Павел Карнеев, Евгений Рассудихин, Анна Елисеева, Юлия Лемешева) иккинчи бор бир қатор спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакилларини функционал текширувдан ўтказишмоқда. Жараён Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида ўтмоқда. Текширувларни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ҳам кузатиб бормоқда. Суҳбат давомида спортчилар билан юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш, атлетларимизнинг саломатлигини жиддий назорат қилиб бориш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.


Таъкидлаш жоиз, МОҚ раҳбари июль ойида Москвада Россия Олимпия қўмитаси ҳузуридаги инновацион маркази директори Сергей Зоткин билан учрашиб, Токио Олимпиадасига тайёргарлик доирасида ўзаро ҳамкорликда ишлаш бўйича келишиб олган эди. 


Айни пайтгача сув полоси, триатлон, дзюдо, таэквондо, спорт курашлари каби терма жамоалар текширувдан ўтган бўлса, олдинда қиличбозлик, енгил атлетика, каратэ, байдарка ва каноэчиларимиз ҳам россиялик мутахассислар кўригидан ўтиши режалаштирилган. 


Текширув давомида қон таҳлиллари олиниб,  спортчиларнинг индивидуал жисмоний ва психологик ҳолатлари бўйича чуқурлаштирилган текширув олиб борилади. Унда терма жамоадаги ҳар бир спортчининг физиогологик ҳолати, жисмоний юкламаларнинг максимал даражаси, ҳаракат вақтида юрак-қон тизимининг фаолияти, мускулларнинг ривожланиш даражаси атрофлича ўрганилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг