UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

30 янв 10:57
Янгиликлар

Дзюдо

Терма жамоамиз Анталияга жўнаб кетди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олди.

Ўнга яқин давлатдан 120 нафардан зиёд дзюдочи қатнашадиган ушбу халқаро йиғин 14 февралга қадар давом этади. Шундан сўнг терма жамоамиз делегацияси Анталиядан тўғри Исроилнинг Тель-Авив шаҳрига жўнайди. 18-20 февраль кунлари Исроилда "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтади. Ҳозиргача мазкур мусобақада қатнашиш истагини 65 давлатнинг 397 нафар дзюдочиси билдирган. 

Ўзбекистон терма жамоаси таркибига назар ташлайдиган бўлсак, кичик ўзгаришлар кўзга ташланади. Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Шарофиддин Лутфуллаев, -73 кг вазндаги етакчи дзюдочимиз Ҳикматуллоҳ Тўраев, энг оғир вазнли вакилимиз Бекмурод Олтибоев Анталия йиғини ҳамда Тель-Авив турнирида иштирок этмайди. Мураббийлар уларнинг ўрнида ёшларга имконият беришяпти. Жароҳатидан фориғ бўлиб қайтган Алишер Юсупов, ёшлардан Шохруҳ Бахтиёров, Жалолиддин Бойназаров таркибни тўлдиришди.     

Анталия йиғинига йўл олган таркиб:

-60 кг: Диёрбек Ўразбоев

-66 кг: Сардор Нуриллаев, Муҳриддин Тиловов 

-73 кг: Жалолиддин Бойназаров 

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев

-90 кг: Давлат Бобонов

-100 кг: Муҳаммадкарим Ҳуррамов

+100 кг: Алишер Юсупов, Шохруҳ Бахтиёров

PS: Таркибга кейинроқ Исроил "Катта Дубулға" турнири учун Диёра Келдиёрова ва Гулноза Матниязова қўшилишади  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг