UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0 15:46Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин 0 15:42Breaking. Ўзбекистон икки нафар россиялик фигурали учувчини маҳаллийлаштирди. Улардан бири Олимпия ўйинлари совриндорининг қайлиғи 0 15:25Фьюри ва Усик ўртасидаги реванш жангининг қачон ўтказилиши маълум 0 15:20Ўзбекистонда Париж Олимпиадаси учун яна бешта лицензия! 0 15:04Расман. Тожикистонлик UFC жангчисининг навбатдаги жанг тасдиқланди + ПОСТЕР 0 14:43"Усик фаолиятини якунлаши керак" - Фроч 0

09 фев 20:52
Янгиликлар

Стол тенниси

Терма жамоамиз аъзолари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат адабиёт музейига саёҳат қилишди

Теглар :  Стол тенниси
Бугун Ўзбек адабиётининг буюк мутафаккир шоири, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги мамлакатимизда катта тантана сифатида нишонланмоқда.

Стол тенниси ва пара стол тенниси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари ҳам ушбу қутлуғ санани муносиб қаршилашди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон стол тенниси ва пара стол тенниси терма жамоаси аъзолари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат адабиёт музейига саёҳат қилишди. Экскурция давомида музей ходимлари Алишер Навоий ҳақида спортчиларимизга қизиқарли бўлган маълумотларни тақдим этишди. Шунингдек, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси психолиги Умида Атабаева спортчиларнинг халқаро спорт майдонларида Ватан шаънини муносиб ҳимоя қилишида, юксак ғалабаларга эришишида нафақат жисмоний куч-қудрат, балки чуқур билим, интеллектуал салоҳият, тарих ва адабиётни теран идрок этиш катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, сўз мулкининг султони Алишер Навоий асарларини ўқиб-ўрганиш кишини камолотга етаклашини қайд этди. 

Суннатилло Муродуллаев, Румия Лутфулина, Мадалиева Суғдиёна, Иззатбек Ҳамраев ва бошқалар тадбир давомида хазрат Навоийнинг ғазалларидан парчалар ўқиб беришди.

 Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг