UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0

12 июл 11:15
Янгиликлар

Дзюдо

Терма жамоамиз Кунчиқар юртда + ФОТО

Хабар берганимиздек, кеча тунда дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Японияга жўнаб кетган эди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов бошчилигидаги терма жамоамиз делегацияси Жанубий Кореянинг Сеул шаҳри орқали Япониянинг Майдзуру шаҳарчасига етиб борди. 

Дзюдочиларимиз Илиас Илиадис ва Нелля Киямова мураббийлигида 19 июлга қадар япон денгизи қирғоқларидаги Киото префектурасига қарашли Майдзуру шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Айнан 19 июль куни Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган дзюдочиларимиз Токиога йўл олса, машғулотларда спарринг вазифасини ўтаб берадиган қолган таркиб Тошкентга қайтиб келади. 

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпиадасини айнан дзюдо баҳслари бошлаб беради. Мусобақанинг биринчи куни -60 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз, жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Шарофиддин Лутфуллаевга мухлислик қиламиз.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг