UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ вазн қайд этди 0 20:34Футзал. Ўзбекистон бу сафар Ироқни мағлуб этди 0 19:37"Камп Ноу" стадионининг очилиш санаси маълум бўлди 0 19:16Холлоуэй Топурияга жавоб қайтарди: "Ҳақиқий BMF шарт қўймайди" 0 18:55Топурия агар ўртага BMF камари қўйилмаса, Холлоуэйга қарши жанг қилмайди 0 18:34Онс Жабер 1/8 финалда ютқазиб қўйди 0 18:13АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда 0 17:52Бекзод Абдураҳмонов ўзининг учинчи Олимпиадасида иштирок этади 0 17:37Нигина Абдураимова Калви турнири 1/2 финалида! 0 17:16Ғуломжон Абдуллаев Париж-2024 Олимпиадасига боради 0 16:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди 0 16:37Хорхе Масвидаль: "Мен ғалаба учун қайтаман" 0 16:16Сергей Фомин ҳал қилувчи учинчи сетда 1/5 ҳисобидан чиқиб кетди 0 15:55Дзюдо бўйича Осиё чемпонатига қуръа ташланди 0 15:34Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди 0

10 авг 08:10
Янгиликлар

Дзюдо, Токио-2020

Терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича олти поғонага пастлади

Рио Олимпиадасининг тўртинчи кунги баҳсларидан сўнг медаллар жамғариш бўйича ҳамон АҚШ терма жамоаси пешқадам, Ўзбекистон терма жамоаси эса кечаги кунга нисбатан бир поғонага пастлади.

Терма жамоамиз дзюдочиларимиз Диёрбек Ўрозбоев ва Ришод Собиров қўлга киритган иккита бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 207 иштирокчи давлат орасида 39-ўринни эгаллаб турибди. Бир кун аввал биз 33-поғонадан жой олгандик.

Олимпиаданинг тўртинчи кунги баҳсларидан сўнг АҚШ терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича пешқадамликни ўз қўлида сақлаб турибди. Океан орти жамоаси жами 26та медални қўлга киритиб улгурди. Шулардан 9таси олтин, 8таси кумуш, 9таси бронза медалларидир.


Иккинчи ўриндаги Хитой терма жамоасида 8та олтин медал бор. Кумуш медаллар 3тани, бронза эса 6тани ташкил қилмоқда. Тўртта олтин ва биттадан кумуш ҳамда бронза медалига эга Венгрия терма жамоаси учинчи ўринга кўтарилиб олди. Тўртинчи поғонадаги Австралияда 4та олтин ва 5та бронза медали бор.

Шу кунгача 24та давлат терма жамоалари камида бир нафар Олимпиада чемпионига эга бўлиб улгурди. Ўттиз саккизта терма жамоа эса ҳисобида камида биттадан кумуш медал бор. Қирқ еттита мамлакат жамоаси эса камида биттадан бронза медалига эга. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
10 авг 12:30:34
sanjar
Bugun xudo xoxlasa yana ikkita medal kutib qolamiz yurtdoshlarimizdan
   
10 авг 09:35:50
Gapulov 1
Omad hali medallar oldinda !!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг