UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

18 дек 07:41
Янгиликлар

Дзюдо

Терма жамоамиз йилнинг сўнгги йиғинига жўнаб кетди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Грузияга йўл олди.

29 декабрга қадар давом этадиган йиғин дзюдочиларимизнинг жисмоний тайёргарлигини оширишга қаратилган. Вакилларимиз ушбу йиғин мобайнида Грузиянинг тоғли ҳудудларида машғулот олиб борадилар. 

Мураббийлар штаби мазкур йиғинга Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун кураш олиб бораётган 14 нафар дзюдочини олиб кетишни лозим топди. 

Грузия йиғинига йўл олган таркиб: 

Шарофиддин Лутфиллаев

Диёрбек Ўразбоев

Кемран Нуриллаев

Сардор Нуриллаев

Шаҳрам Аҳадов

Ҳикматиллоҳ Тўраев

Шарофиддин Болтабоев

Камолиддин Расулов

Давлат Бобонов

Муҳаммадкарим Хуррамов

Бекмурод Олтибоев

Алишер Юсупов

Диёра Келдиёрова

Гулноза Матниязова 

Мазкур йиғин бўлажак дзюдочиларимизнинг келгусидаги мусобақаларга тайёрланиши йўлида муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ҳам делегациямизни Грузия сафарига кузатиб қўйиш учун МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Тошкент Халқаро аэропортида ҳозир бўлишди ва вакилларимиз билан қисқа суҳбат ўтказишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг