UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0

03 сен 07:50
Янгиликлар

Футбол

Терма жамоамизнинг кечаги кунидан хабарлар, Ҳайдаровнинг жароҳати жиддий

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Пахтакор” Марказий стадионида машғулот ўтказди.

Афсуски, таркибда йўқотиш мавжуд. Сурия билан ўйиннинг иккинчи бўлимида Жавоҳир Соҳибовга алмаштирилган Азиз Ҳайдаровнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Шу сабаб у Қатарда бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок эта олмайди. Кечаги машғулотларда Виталий Денисов ҳам қатнашмади. Виталикнинг аввалги жароҳати безовта қилган аммо уники Ҳайдаровчалик жиддий эмас.

Сурия билан баҳсда Одил Аҳмедов ҳам оғриқ қолдирувчи укол ёрдамида майдонга тушган эди. Одил сўнгги бир ойни “Краснодар” сафида ҳам жароҳати билан ўтказяпти. Шу боисдан Олег Кононов унинг хизматларидан 100%да фойдалана олмаяпти. Юқоридаги уч футболчимизга соғлиқ тилаймиз!

Машғулот соат 17:00га белгиланди. Боиси, Қатардаги ўйинни Қатар футбол ассоциацияси соат 19:00га белгилаган. Бу вақтда мамлакатдаги ҳаво ҳарорати тахминан 32-35 даража иссиқ бўлади. Самвел Бабаян футболчиларни ўйин вақтидаги ҳавога кўникиш ҳосил қилиши учун машғулот вақтини анча эртароққа белгилади.

Терма жамоамиз футболчилари аввалига 10 дақиқа давомида стадион бўйлаб югуриш машғулотини ўтказдилар. Шундан кейин барча стадион залида чигал ёзди машқларини бажардилар. Сурия терма жамоасига қарши учрашувда майдонга чиққан футболчиларга жавоб берилгач, қолган ўйинчиларимиз тўлақонли машқ ўтказдилар.

Бугун миллий терма жамоамиз тўлиқ таркибда машқ қилади ва 4 сентябрь куни тонгда, чартер рейсда, Тошкент - Доҳа йўналиши билан Қатар пойтахтига учиб кетадилар. У ерда вакилларимиз ЖЧ-2018 саралаш баҳси доирасида Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушадилар.

Нодирхўжа Юлдашев.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг