UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0 11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0 10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0 09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0

03 июл 18:02
Янгиликлар

Дзюдо

Терма жамоамизнинг Хорватиядаги йиғини бошланди + ФОТО

Теглар :  ДзюдоХорватия
Дзюдо бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоаси Хорватиянинг Истрия ярим оролида жойлашган Пула шаҳарчасида ўтказилиши режалаштирилган ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Илиас Илиадис бошчилигидаги дзюдочиларимиз бунгача Туркиянинг Анталия шаҳрида ўн кунлик йиғин ўтказишган эди. Энди машғулотларга бир ҳафта давомида Адриатика денгизи соҳилларида жойлашган Пула шаҳри мезбонлик қилади. Ушбу халқаро йиғинда юртимиз дзюдочиларидан ташқари Хорватия, Грузия, Словения, Дания, Арманистон терма жамоалари ҳам машғулот ўтказишяпти. 

Режа бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бир ҳафталик машғулотлардан сўнг Тошкентга қайтади. Қисқа муддатли таътилдан кейин эса Япониянинг Майдзуру шаҳрига жўнаб кетади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг