UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

01 мар 06:59
Янгиликлар

Дзюдо

Термиз ОЗК билан ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамда Термиз Олимпия захиралари коллежи ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Термиз Олимпия захиралари коллежида дзюдо спорт тури нуфузини янада кўтариш, жаҳон ареналарида ёш спортчиларимизнинг юқори натижаларга эришишини таъминлаш ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. 

Меморандумни Термиз олимпия захиралари коллежи директори Ҳасан Сапаров ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Бекзод Тўрабоевлар имзолашди. 

Шундан сўнг Б.Тўрабоев бошчилигида Термиз ОЗКнинг дзюдо бўлими спортчи-ўқувчилари учун федерация вакиллари томонидан дзюдо қоидаларига киритилган янгилик ва ўзгаришлар тўғрисида ўқув-амалий семинар ҳам ташкил этилди.

Қолаверса, тадбир доирасида Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчилари Шарофиддин Лутфуллаев ҳамда Ҳикматулло Тўраев иштирокида Сурхондарё вилоятидаги энг иқтидорли ёш дзюдочилар учун мастер-класс ҳам ўтказилди.

Ишонамизки, ўзларининг севимли спортчилари билан ўтказилган маҳорат сабоқлари ёшларга катта мотивация бериб, уларни янгидан-янги ғалабалар сари руҳлантиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг