UZ

Сўнгги янгиликлар

16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0 15:31Арман Царукян иштирокидаги жанг бекор бўлди 0 15:10"Ливерпуль" Слот учун "Фейеноорд"га қанча товон пули тўлагани маълум 0 14:49Андрей Рублёв тўртта мағлубиятдан иборат сериясига чек қўйди 0 14:28Расман. Тим Цзю - Вержил Ортис жанги чемпионлик камари учун ўтказилади! 0 14:07Арина Соболенко Мадридда чемпионлик ҳимоясини бошлади 0 13:46Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур учрашувлари давом эттирилади 0 13:25Райан Спэнн Богдан Гусков ва Энтони Смитнинг ўхшашлиги ҳақида: "Бу "башара" мени учинчи бор юта олмайди" 0 13:04Шиннинг Шимкентдаги мўъжизалари финал остонасида тўхтади 0 12:43Жервонта "Танк" Дэвиснинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 12:22"Барселона" Левандовски билан янги шартнома имзолашга тайёр, фақат битта шарти бор 0 12:01Naiza FC 59. Қозоқ ва ўзбек ММАчилари ўртасидаги жангда кутилмаган натижа 0 11:40Дарья Касаткина Мадрид WTA 1000 турнири учинчи босқичига чиқди 0

16 мар 18:51
Янгиликлар

Кураш

Термизда кураш бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳрида миллий қадриятимизнинг бир бўлаги ҳисобланган кураш бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Мусобақанинг сўнгги куни оғир вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Кўпчиликнинг эътибори эркаклар ўртасидаги энг оғир вазн тоифасига қаратилди. Номдор курашчимиз, бир неча карра жаҳон ва Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Муҳсин Ҳисомиддинов бу сафар бронза медали билан кифояланди. У ярим финалда хоразмлик Жамшид Бахтиёровга ютқазиб қўйди. Ушбу вазнда олтин медаль собиқ дзюдочимиз Муҳаммадкарим Ҳуррамовга насиб этди.  

-100 кг вазн тоифасидаги беллашувларда ҳам дзюдочи ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. куни кеча Тошкент "Катта Дубулға" турнирида иштирок этган Шермуҳаммад Жандриев финалда самарқандлик Асрор Ҳамидовдан устун келди. 


Сўнгги кун ғолиб ва совриндорлари:

-78 кг вазн тоифаси

1. Филура Эргашева (Қашқадарё)

2. Равзахон Адашева (Тошкент шаҳри)

3. Гулина Облоқулова (Навоий)

3. Севинч Маҳмуджонова (Сирдарё)


-87 кг  вазн тоифаси

1. Покиза Камолиддинова (Тошкент вилояти)

2. Феруза Хўрозова (Самарқанд)

3. Сабина Аббосова (Жиззах)

3. Севара Ҳусенова (Навоий)


+87 кг вазн тоифаси

1. Юлдуз Муҳаммадиева (Сурхондарё)

2. Дурдона Абдужабборова (Тошкент вилояти)

3. Маржона Рўзиева (Бухоро)

3. Хосият Машарипова (Хоразм)


-100 кг  вазн тоифаси

1. Шермуҳаммад Жандриев (Сурхондарё)

2. Асрор Ҳамидов (Самарқанд)

3. Жасурбек Худойназаров (Сурхондарё)

3. Миржалол Нормўминов (Жиззах)


+100 кг вазн тоифаси

1. Муҳаммадкарим Хуррамов (Сурхондарё)

2. Жамшид Бахтиёров (Хоразм)

3. Муҳсин Ҳисомиддинов (Сурхондарё)

3. Нурбек Тўраев (Бухоро)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг