UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0

18 дек 08:27
Янгиликлар

Футбол

“The Best-2020”. Барча номинациялардаги ғолиблар билан танишинг + ФОТО

Теглар :  The Best-2020ФИФА
ФИФА томонидан йилнинг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида онлайн тарзда овоз бериш маросими бўлиб ўтди.

Унда қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди:

ЭРКАКЛАР ЎРТАСИДА

Йилнинг энг яхши дарвозабони: Мануэль Нойер ("Бавария")

Қолган номзодлар – Алиссон Бекер ("Ливерпуль") ва Ян Облак ("Атлетико")

Йилнинг энг яхши мураббийи: Юрген Клопп ("Ливерпуль")

Қолган номзодлар – Ханс-Дитер Флик ("Бавария") ва Марсело Бьелса ("Лидс")

“Пушкаш мукофоти” – йилнинг энг чиройли голи: Сон Хён Мин (“Тоттенхем” сафида “Бёрнли”га)

Қолган номзодлар – Луис Суарес (“Атлетико”, “Барселона” таркибида “Мальорка” дарвозасига урилган гол) ва Жоржиан де Арраскаэта ("Фламенго” сафида “Саера”га)

Йил рамзий терма жамоаси

Дарвозабон: Алиссон Бекер

Ҳимоячилар: Трент Александр-Арнолд, Виржил ван Дейк, Серхио Рамос, Альфонсо Дэвис

Ярим ҳимоячилар: Йозуа Киммих, Кевин де Брюйне, Тьяго Алкантара

Ҳужумчилар: Роберт Левандовски, Криштиану Роналду, Лионель Месси

Йилнинг энг яхши футболчиси: Роберт Левандовски (“Бавария”)

Қолган номзодлар – Криштиану Роналду ("Ювентус") ва Лионель Месси ("Барселона")

АЁЛЛАР ЎРТАСИДА

Йилнинг энг яхши аёл дарвозабони: Сара Буадди (“Лион”, Франция).

Қолган номзодлар – Кристиана Эндлер (ПСЖ, Чили) ва Алисса Нихер (“Чикаго Ред Старс”, АҚШ)

Йилнинг энг яхши аёллар жамоаси мураббийи: Сарина Вигман (Нидерландия терма жамоаси, Нидерландиядан)

Қолган номзодлар – Эмма Хайес (“Челси”, Англия) ва Жан-Люк Вассер (“Лион”, Франция).

Йил рамзий терма жамоаси (аёллар)

Дарвозабонлар: Кристиана Эндлер 

Ҳимочилар: Люси Бронз, Венди Ренар, Милли Брайт

Ярим ҳимоячилар: Тобин Хит, Вероника Бокете, Барбара Бонансеа, Меган Рапино

Ҳужумчилар: Дельфин Каскарино, Вивианн Мидема, Пернилла Хардер.

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси: Люси Бронз (“Манчестер Сити”, Англия).

Қолган номзодлар – Пернилла Хардер (“Челси”, Дания) ва Венди Ренар (“Лион”, Франция).

МАХСУС МУКОФОТЛАР

"Фэйр плей" соврини “Оспедалетти Кальчо”нинг 17 ёшли футболчиси Маттиа Агнесега насиб этди. Италиялик "Унион Спортиво Кайресе"га қарши баҳсда рақиб футболчиси хушини йўқотганидан сўнг, унга биринчи ёрдамни кўрсатиб, қаҳрамонга айланганди. Қайд этиш жоиз, Агнесе 17 ёшида Италия шон-шараф залидан ҳам жой олди.

Йилнинг энг яхши мухлиси совринини бразилиялик Маривалдо Франсиско да Силва қўлга киритди. У севимли жамоаси “Ресифе”нинг ўйинларини кўриш учун 60 км пиёда йўл босиб ўтган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг