UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 11:3766 ёшли Гасперини фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди 0 11:16Жаҳон чемпионатининг кечаги кун қаҳрамонлари + ФОТО 0 10:55"Эгилган бошни қилич кесмас" - Ҳумоюн Тўхтамуродов Мuradov legion team'га қайтди 0 10:34Хоккей бўйича жаҳон чемпионатида 1/4 финал жуфликлари маълум бўлди 0 10:13Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда 0 09:52Маъруфжон Муродуллоев Кобеда Жаҳон чемпионати совриндори бўлди 0 09:31Шоҳасан Мирзаматов кейинги жангини қачон ва қайси турнирда ўтказиши маълум 0 09:10WBO рейтинги янгиланди: КАКА, Бектемир кўтарилди, Ҳасанбой пастлади 0 08:49“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси якунига етди 0 08:28Breaking! Ўзбекистонлик ММА жангчиси Дана Уайт даъвогарлар сериясида жанг қилади! 0 08:07Эдди Хирн: "Жошуа Усик, Фьюри ёки Уайлдер билан жанг қилишга тайёр" 0 07:46Кутганмидингиз? Ўзбекистон россиялик машҳур ва тажрибали спортчини маҳаллийлаштириш арафасида! 1 07:23"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси ғолибига айланди! 0 07:02"Бургут" "Ҳумо"дан Жасурбек Рустамхоновни трансфер қилди 0

05 апр 18:21
Янгиликлар

Бошқалар

Тўғри овқатланиш ҳақида биласизми? Бу карантин кунлари ас қотади

Тўғри, илмий асосланган овқатланиш мустаҳкам соғлиқ, юқори ишчанлик ва узоқ умр кўришнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади.

Таом инсоннинг ҳаёт фаолияти ва ўсиши учун муҳим бўлган қувват манбаидир. Организм учун муҳим озуқа маҳсулотлари 6 та гуруҳга бўлинади: углевод, оқсил, ёғ, витаминлар, минерал элментлар ва сув. Тўғри овқатланиш – ушбу маҳсулотларни мос ва етарли миқдорда қабул қилиш демакдир. Овқатланиш одамнинг ирсияти, ёши, жинси, жисмоний юкламаси, йилнинг иқлими ва фаслига боғлиқ бўлади. 

Шу айтиб ўтиш лозимки, ҳеч бир овқат ўз-ўзидан яхши ёки ёмон бўлиб қолмайди. Барча турдаги овқат маҳсулотлари маълум миқдорда озуқавий қийматга эгадир. Фақат нима истеъмол қилаётганимиз эмас, балки қанча миқдорда, қачон ва қанақа шароитда истемол қилаётганимиз ҳам муҳимдир.

Ҳозирги кунда тўғри овқатланишнинг бир неча қоидалари ишлаб чиқилган.

Уларнинг асосийларини қуйида келтириб ўтамиз:

1. Таом истеъмол қилиш жараёнига эътибор ва маъсулият билан қараш лозим, овқатланаётган пайтда ҳеч қачон иш ва муаммолар ҳақида ўйлаш керак эмас. 

2. Таомни ҳар куни куннинг маълум бир қисмида ва маълум бир вақтда истемол қилиш лозим. Чунки ошқозон шунга кўникади ва шу вақтга келиб шира ажратишни кўпайтиради. 

3. Таомни яхшилаб чайнаб (камида 15 марта) истеъмол қилган маъқул. Овқат оғиз бўшлиғида қанча кўп турса ва чайналса, ошқозонда шира шунча кўп ажралиб чиқади ва овқат хазм қилиш жараёни шунча осон кечади. 

4. Дастурхон атрофига хорғин ёки асабий холда ўтириш ярамайди. Овқат истеъмол қилишдан 10-15 дақиқа олдин барча муаммоларни унутиб, хотиржам холда овқат истеъмол қилишга тайёрланиш лозим. 

5. Истеъмол қилинаётган овқат маҳсулотлари турли-туман бўлиши керак, лекин уни меъёрдан ошириб юбормаслик лозим. Шуни эсдан чиқармаслик лозимки, ошқозон ҳажми 350-450 см3 .

6. Таом билан чой ўрнига шарбатлар ёки қайнатилаган сув истеъмол қилиш тавсия этилади, чунки чой таркибидаги танин овқат таркибидаги темир моддасини организмга тўлиқ сўрилишига тўсқинлик қилиш мумкин. Бундан ташқари овқат билан газли яхна ичимликлар истеъмоли ҳам тавсия этилмайди. 

7. Овқат рационини тузишда, инсон организмининг ўзига хос хусусиятлари ва яшаш шароити ҳисобга олиниши керак. Тўрт маҳалли овқатланиш мақсадга мувофиқ: кунлик истеъмолнинг 25%и нонушта, 35-40% – тушлик, 10-15% – толма чой ва 25% – кечки овқат бўлиши керак. Уйқудан 2-3 соат олдин овқатланиш керак, асосий истеъмол вақтлари орасида овқатланиш мумкин эмас. Шарбат, конфет, олма – булар алоҳида (қўшимча) овқатланиш тури ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг