UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0

16 июн 13:51
Янгиликлар

Токио-2020

“Токио-2020“ Олимпия ўйинлари сабабли нуфузли мусобақа бошқа санага кўчирилди

V Ислом бирдамлик ўйинлари 2021 йилнинг 10-19 сентябрь кунлари Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Туркиянинг спорт ва ёшлар масалалари бўйича вазири Меҳмет Муҳаррем Касапўғлу таъкидлади.

Унинг айтишича, ушбу йирик спорт тадбирини аввалига 2021 йилнинг 20-29 август кунлари ўтказиш режалаштирилган эди. Бироқ, Пандемия туфайли Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш вақти ўзгаргани сабабли мазкур тадбир вақтини ўзгартиришга тўғри келди. Шунингдек, Токиодаги Олимпиада ва Ислом бирдамлик ўйинларининг бир вақтга тўғри келиши спорт федерациялари ва спортчилар учун ноқулайлик келтириб чиқариши мумкинлиги таъкидланди.

«Биз тайёргарликни қизғин давом эттирмоқдамиз. Ишончим комилки, Ислом бирдамлик ўйинларини бошқа ҳамкорлар билан бирга юқори даражада ўтказишнинг уддасидан чиқамиз», – деди у.

Маълумот ўрнида айтиб ўтмоқчимиз, 2017 йил Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган IV Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 15 олтин, 17 кумуш ҳамда 31 бронза, жами 63 та медални қўлга киритган ҳолда 57 мамлакат орасида тўртинчи ўринга муносиб кўрилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг