UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

29 авг 08:40
Янгиликлар

Бошқалар

Токио-2020 Паралимпиадасига лицензия қўлга киритган спортчиларимиз муносиб кутиб олинди

Теглар :  Паралимпия
21-25 август кунлари Венгриянинг Цегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланма берадиган мазкур мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам муваффақиятли ўтиб, унда вакилларимиз Олимпия ўйинларига 2 та, Паралимпия ўйинларига эса 3 та йўлланма қўлга киритишди. Бугун эрта тонгда мусобақада қатнашган Паралимпиячиларимиз Тошкентга қайтиб келишди. Уларни тантанали кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раҳбари Мухторхон Ташходжаев, шунингек, Миллий олимпия қўмитаси ва ОАВ вакиллари ҳам иштирок этдилар. 

“Мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ва ёқимли келди. Жаҳон чемпионатида озгина омад етишмай тўртинчи ўрин бўлиб қолдим. Умид қиламанки, бу мусобақада ололмаган медалимни Токиода олтинга айлантириб юртимизга қайтиб келаман. Энди буёғига фақат Токио Паралимпиадасини ўйлаган ҳолда тайёрланамиз”, – деди Ҳайитмурод Шерқўзиев.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жаҳон чемпионатида параканоэчиларимиздан Шаҳноза Мирзаева KL3 йўналишида олтин медаль ва Паралимпиада лицензиясини, Азизбек Абдулҳабибов ҳамда Ҳайитмурод Шерқўзиев совринли ўринларга илина олишмаган бўлишса ҳам Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи поғонада финишга етиб келишган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг