UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0

19 июл 16:57
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Токио-2020 ташкилий қўмитаси куздан коронавирусга қарши кураш муҳокамасини бошлайди

Хабар берганимиздек, кеча илк бор Халқаро Олимпия қўмитасининг 136-Сессияси онлайн иш олиб борди.

Унинг давомида шу пайтгача танланган Олимпия ўйинларининг пойтахт шаҳарлари (ҳам қишки, ҳам ёзги), ташкилий қўмиталари мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик бўйича ўз ҳисоботларини ҳам топширдилар. Улар орасида кўпчиликнинг диққат-эътибори Токио-2020 ташкилий қўмитасининг чиқиши бўлгани шубҳасиз. Тадбирда ташкилий қўмита Бош котиби Тосиро Муто бу ҳақида қуйидагича нутқ қилди:

“Биз учун энг асосий масала коронавирусга қарши курашга чақирув чора-тадбирлари бўлиб турибди. Биз бу борада ҳукумат ва Токио шаҳри расмийлари, ташкилий қўмита раҳбарияти иштирокида муҳокама форматини ишлаб чиқамиз. Унинг доирасида миграцион назорат, транспортларда инфекция тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари, спортчи ва мухлислар яшаш жойлари, шунингдек, тиббий тизимни ташкил қилиш масалалари бош йўналишлар бўлади”.

Тосиро Мутонинг сўзларига кўра, ушбу гуруҳ фаолияти куз фаслидан бошланади. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июль – 9 август кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган Токио Олимпия ўйинлари коронавирус пандемияси сабаб келаси йилнинг 23 июль – 8 август саналарига қолдирилган.

Ҳозирда бутун дунё бўйлаб 14 миллионга яқин инсонда коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, улардан 590 минг нафари ҳаётдан кўз юмди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг