UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0

12 июн 07:20
Янгиликлар

Токио-2020

Токио-2020 ташкилий қўмитаси Олимпиадага тайёргарлик бўйича янгиланган ҳисобот топширди

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Ижроия қўмитасига Токио-2020 Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик ва режалаштириш ишлари бўйича янгиланган маълумотлар келиб тушди.

Тақдимотнинг асосий элементи 2021 йил ўтадиган Олимпия ўйинлари жойлашуви, қайта режалаштириш тамойиллари ва «Йўл харитаси» ҳақида маълумот алмашиш бўлди. «Токио-2020» ҳисоботи ташкилий қўмита президенти Ёширо Мори ва ташкилот Бош директори Тоширо Муто томонидан олиб борилди. ХОҚ Мувофиқлаштирувчи комиссияси раиси Жон Коатус эса Ўйинларнинг “Here we Go” ишчи гуруҳи номидан маъруза қилди.

Янгиланган маълумотлар бўлажак Олимпиадада COVID-19 пандемиясининг таъсирига қаратилди. Ўйин вақтини кейинга суриш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг тайёргарлик борасида катта ҳажмдаги ишлар олиб борилди ва март ойи охирларида янгиланган саналар эълон қилинди. Шунингдек, Олимпиадани кейинга қолдириш натижасида юзага келадиган оқибатлар таъсирини камайтириш мақсадида Олимпия ўйинлари ва ундаги хизмат кўрсатиш даражасини оптималлаштириш, рационализация қилиш имкониятларини ўрганиш бўйича хам ишлар бошланди.

Хусусан, ХОҚ Ижроия қўмитаси 2021 йилга кўчирилган Ўйинларни қайта режалаштириш тамойиллари ва «Йўл харитаси»га алоҳида эътибор қаратди. Якунда Токио-2020 ташкилий қўмитаси ва ХОҚ вакиллари шуни таъкидлашдики, Ўйинларни томошабоп ўтказишга Токио-2020, ХОҚ, Олимпия ҳаракати, Халқаро федерациялар, Миллий олимпия қўмиталари, ҳамкор ва ҳомий ташкилотлар ўртасидаги ижобий муносабатлар билан эришиш мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг