UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Аббосбек Файзуллаев маоши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:19Нассурдин Имавов UFC ўрта вазнлилар рейтингида Топ-5`га кириб олди 0 12:58Libema Open. Дунёнинг 5-ракеткаси бош совринни кўзлаяпти 0 12:37"Uzchess Cup". Бугун 7-турда иккита ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз (барча жуфтликлар) 0 12:16"Манчестер Сити" Гвардиоланинг ўрнига ўринбосар топди 0 11:55Рожер Федерер энди доктор! 0 11:34Дастин Порье: "Хабиб Махачевдан кучлироқ эди" 0 11:13Сен-Пьер: "Махачев ММА тарихидаги энг зўрлардан бири бўлишга яқин" 0 10:52Ўтган мавсум Ла Лига тўпурарининг янги жамоаси маълум 0 10:31Rothesay Open. Онс Жабер муваффақиятли старт олди 0 10:10Орловский Конор Макгрегор билан бир оқшомда жанг қиладиган бўлди 0 09:49Дзюдочиларимиз VI "БРИКС" халқаро ўйинларида иштирок этишади 0 09:28ЖЧ-2026 саралаши. Учинчи босқич қуръаси олдидан Ўзбекистон қайси саватчадан жой олгани маълум 0 09:07Ноттингем (WTA). Эмма Радукануда ғалаба ва бошқа натижалар 0 08:46UFC муҳим янгиликни эълон қилди 0

07 ноя 08:52
Янгиликлар

Токио-2020

Токио-2020 йўлида федерацияларга бириктирилган масъул ташкилотлар олдига вазифалар белгилаб берилди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Токио Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган федерация (ассоциациялар) ва уларга бириктирилган масъул ташкилотлар ўртасида қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишни МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди. Унда муҳтарам Президентимизнинг 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масаласида ўтказган видеоселекторида соҳани ривожлантириш йўлида берган топшириқлари масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш давомида Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган федерацияларга бириктирилган масъул ташкилотлар яна бир марта таништирилиб, уларнинг олдида турган вазифалари эслатиб ўтилди.

Бу борада “Pepsi”, “Қизилқумцемент”, «Асака банк” каби ташкилотларимиз ўз ишларини бошлаб юборишди. Уларга чуқур миннатдорчилик билдириб ўтаман. Шу ўринда қолган масъулларимизни ҳам улардек фаол бўлишга чорлаб қолардим. Сизлардан сўраладиган нарса Олимпиадага тайёргарлик кўраётган асосий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш ва ўша спортни тарғиб қилиш йўлида жонбозлик кўрсатиш. Уларнинг базаларига бориб ўқув-машғулот йиғинларини кўринг, кунлик графиклари билан танишиб чиқинг. Бу федерациялар билан ишлашда анча қулай бўлади. Соҳада катта тажрибага эга ҳар бир федерацияга бириктирилган мутахассисларимиз бу борада сизларга ёрдам беришга тайёр”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов. 

Йиғилиш давомида ҳар 10 кунда белгиланган масъул ташкилотлар билан олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр ва тажриба алмашиб бориш бўйича қарор қилинди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг