UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

26 ноя 16:55
Янгиликлар

Эшкак эшиш, Сув спорти турлари

Токио 2020 йўлида. Спорт федерациялари билан ҳамкорликда Олимпиадага тайёргарлик жараёни давом этмоқда

Миллий олимпия қўмитаси Токио 2020 Олимпиадасига тайёргарликни давом эттиради.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, шу кунларда Ўзбекистондаги спорт федерация ва ассоциациялари билан 2020 йилда Японияда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари учун тузилган стратегик режа кенг муҳокама қилинмоқда. Бунгача кўплаб спорт федерациялари Миллий олимпия қўмитасини ўз режалари билан таништирдилар. Бундай йиғилишларнинг навбатдагиси Ўзбекистон «Rowing & Canoe» ҳамда Ўзбекистон сузиш федерацияси мутасаддилари билан ўтказилди.

«Rowing & Canoe» федерацияси тизимида уч йўналиш мавжуд: академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш ҳамда слаломда эшкак эшиш. Йиғилиш давомида ҳар бир йўналиш бўйича терма жамоа мураббийлари Токио 2020 Олимпия ўйинлари учун қўйилган режа билан таништирдилар. Олимпиадага лицензия берувчи мусобақалар ҳақида маълумот берилди. Миллий олимпия қўмитаси ишчи гуруҳи вакиллари билан биргаликда бу йўлда учраётган муаммолар, камчиликлар муҳокама қилинди. Маълумки, мазкур спорт тури бўйича Ўзбекистон қитъада етакчилардан бири ҳисобланади. Энди ушбу етакчиликни жаҳон миқёсига олиб чиқиш лозим. Амалга оширилаётган ислоҳотлар эса бунга оз вақт қолганлигини кўрсатиб турибди.



Ўзбекистон сузиш федерацияси вакиллари (сузиш, синхрон сузиш ва сувга сакраш) билан ўтказилган йиғилишда ҳам саралаш мусобақалари тақвими, спортчиларимизнинг имкониятлари, натижалар ва кўрсаткичлар, муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Миллий олимпия қўмитаси Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнида федерациялар билан ҳамжиҳатликда иш олиб бориб, ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг