UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

23 июн 20:33
Янгиликлар

Токио-2020

Токио-2020да лотерея билетлари ўйналади

Теглар :  Токио-2020
Бу ҳақда бугун Олимпия ўйинларини ўтказиш ташкилий қўмитаси президенти Сэйко Хашимото маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасининг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари, шунингдек 8 та спорт тури баҳсларини бевосита томоша қилиш учун шу пайтгача сотилган билетлар ўртасида лотерея ўйини ўтказилади.

Ташкилий қўмита маълумотида айтилишича, Олимпия ўйинларига сотилган 4,48 миллион билетдан 840.000 мингтаси пандемея туфайли қайтариб берилган. Ўтказиладиган лотерея ўйини жорий қилинадиган система асосида айнан шу чипта соҳиблари ўртасида ўтказилади. Лотереяда ғолиб чиққанлар 6 июлда, яъни Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бошланишига 17 кун қолганда эълон қилинади.

Лотерея соҳиблари Олимпия ўйинларининг очилиш, ёпилиш маросимларида ва енгил атлетика, бейсбол, футбол, гольф, замонавий бешкураш, регби-7, софтбол ва серфинг спорт турларини бевосита кузатиш имконига эга бўлишади.

Ҳар бир спорт мажмуасига киритиладиган томошабинлар сони пандемеядан ҳимояланиш учун 50 фоизга қисқартирилади. Яъни, мусобақа ўтадиган спорт мажмуага иштирокчиларнинг жойлашувидан келиб чиқиб ишқибозлар сони 910 000 дан 2,72 миллионгача қисқариши мумкин. Ўйинлар мобайнида барча қатнашчилар ниқобда бўлиши шарт, дея иқтибос келтирган Сэйко Хашимото.

Шу ўринда айтиш жоизки, Японияда ўтадиган Олимпия ва паралимпия ўйинларига хорижий ишқибозлар қўйилмасдан, маҳаллий мухлисларга рухсат берилган. Ташкилий қўмита ахборотида келтилишича, агарки COVID-19 билан боғлиқ ички вазият Японияда яна хуруж қиладиган бўлса, барча тадбирлар томошабинларсиз ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ёзги Олимпия ўйинлари жорий йилнинг 23 июль – 8 авнуст кунлари, паралимпия ўйинлари эса 24 август – 5 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. 

Тўлқин РЎЗИЕВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг