UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

29 мар 17:17
Янгиликлар

Спорт курашлари

Токио Олимпиадаси лицензиялари учун курашадиган аёллар терма жамоаси таркиби маълум

9-11 апрель кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида Токио Олимпиадасига Осиё қитъаси спорт курашчилари учун лицензион турнир бўлиб ўтади.

Уч кун давомида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши вакиллари Олимпиада йўлланмалари учун гиламга чиқишади. 

Бироз аввал эркин ва юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаларининг Қозоғистонга борадиган таркибни эълон қилгандик. Аёллар кураши терма жамоаси бош мураббийи Анатолий Ибрагимов ҳам Токио Олимпиадаси йўлланмалари учун курашадиган таркибни ошкор этди. 

Маълумот учун, олимпия ўйинларига сўнгги лицензион турнир 6-9 май кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилади. Жаҳон лицензион турнирида барча қитъа курашчилари сўнгги имкониятдан фойдаланишади. 

Ҳозирда эркин ва аёллар кураши терма жамоаларимизда лицензия йўқ. Улар 6 тадан вазн тоифасида жами 12 та йўлланма учун гиламга чиқишади. Икки йил аввал Нур-Султанда ўтган жаҳон чемпионатида классикларимиздан Элмурат Тасмурадов, Жалгасбай Бердимуратов ва Рустам Ассакалов Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритишган эди.  

Аёллар кураши терма жамоаси таркиби: 

50 кг: Даулетбике Яхшимуратова

53 кг: Актенге Кеунимжаева

57 кг: Шоҳида Аҳмедова

62 кг: Набира Есенбаева 

68 кг: Светлана Окназарова

76 кг: Шаҳрибону Эллиева   

Бош мураббийи - Анатолий Ибрагимов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг