UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

21 дек 07:58
Янгиликлар

От Спорти

Токио Олимпиадаси учун лицензион мусобақа Москвада ўтказилади. Бу биз учун ажойиб янгилик!

От спорти бўйича Олимпия ўйинларида иштирок этган делегация қатнашувчилар орасида алоҳида ҳурмат-эътиборга лойиқ бўлади.

Чунки, спортнинг ушбу турида нафақат чавандозлар, балки отларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимдир. Бунгача Ўзбекистон от спорти бўйича Олимпия ўйинларида иштирок этмаган. 2018 йилги Осиё ўйинларига келибгина биз илк маротаба ўз отларимиз билан мусобақада иштирок этдик.

1991 йилдан сўнг от спорти бўйича Олимпия ўйинларига лицензия тақдим этувчи мусобақалар асосан Ғарбий Европа мамлакатларида ташкил этиларди. Бу эса Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон учун ҳам Олимпиада лицензиясини қўлга киритиш имкониятларини сезиларли равишда пасайтириб юборарди. Чунки, ветеринария талабларига кўра отлар Европа мамлакатларида 90 кун карантинда бўлиши лозим. Бунинг натижасида отлар билан машғулот ўтказиш имконияти камаяди. Қолаверса, бу катта ҳаражатларни талаб этади.

Куни кеча Халқаро от спорти федерациясининг йиғилишида Токио Олимпиадасига лицензион мусобақалардан бири Москва шаҳрида ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бу бизга нима беради? Юқорида қайд этилганидек, Ғарбий Европа мамлакатларидан фарқли равишда биз отлар билан биргаликда Москва шаҳрига тезроқ етиб борамиз. Шунингдек, отлар учун 90 кунлик карантин белгиланмаган. Бундан ташқари тил, виза билан боғлиқ муаммолар ҳам биз учун бошоғриқ бўлмайди, Европага отлар билан бориш учун сарфланадиган ҳаражатлар ҳам қисқаради. Биз санаб ўтган «плюс» томонлар спортчиларимизнинг лицензия олиш учун имкониятларини сезиларли равишда оширади.

Қайд этиш лозимки, лицензион мусобақани нисбатан яқин бўлган Москва шаҳрида ўтказиш учун Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон от спорти федерациялари ҳамжиҳатликда иш олиб боришди (Чунки, Марказий Осиёда от спорти бўйича бундай лицензион мусобақани ўтказиш учун жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган иншоот мавжуд эмас. Энг яқини Москва шаҳрида жойлашган). Қолаверса, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан бу борада Халқаро от спорти федерациясига мурожаатномалар юборилди. Бу эса ўз самарасини берди ва Москва шаҳри Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақага мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Умид қиламизки, 2019 йилнинг 27-31 июль кунлари Россия Федерацияси пойтахтида ўтказиладиган мусобақада ўзбек чавандозлари тарихда илк маротаба Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритадилар. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг