UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

23 авг 10:30
Янгиликлар

Эшкак эшиш, Олимпия ўйинлари

Токио Паралимпиадаси учун яна бир лицензия

Хабар берганимиздек, шу кунларда Венгриянинг Цегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг ўтказилган навбатдаги куни терма жамоамиз учун омадли ўтди.

Параканоэнинг VL3 йўналишида баҳс олиб борган вакилимиз Ҳайитмурод Шерқўзиев 200 метр масофада келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз финал баҳсида маррага тўртинчи бўлиб етиб келди. Регламентга кўра финалда дастлабки олти ўринни эгаллаган иштирокчилар Токио-2020 Паралимпия ўйинлари йўлланмасига эга бўлишади ва бу натижа билан ҳамюртимиз келаси йил Токио Паралимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Параканоэ бўйича ЖЧ. Венгрия
VL3-200 метр, эркаклар.
1. Куртис Макгрет (Австралия) – 47.52
2. Каио де Карвалью (Бразилия) – 47.53
3. Стюард Вуд (Буюк Британия) – 48.42
4. Ҳайитмурод Шерқўзиев (Ўзбекистон) – 48.52

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бундай муваффақият билан Ҳайитмурод Шерқўзиевнинг ўзи, яқинлари ва оила-аъзоларини муборакбод этиб қолади. Умид қиламизки, 25 августга қадар давом этадиган мусобақада қўлга киритиладиган лицензияларимиз сони янада кўпаяди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг