UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

01 ноя 13:21
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Токио учун 135 та лицензия, Ўзбекистонда антидопинг ва бошқа масалалар. Олимпия ўйинларига тайёргарлик юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди

Бугун, 1 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида матбуот анжумани ташкил этилди.

Токио шаҳри мезбоник қиладиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш, оммавий спорт ва жисмоний тарбияни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, МОҚ раиси маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов, вазирлик ва МОҚ мутасаддилари, бир қатор спортчиларимиз ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.


Анжуман давомида Токио Олимпиадасига тайёргарлик йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. 

Жумладан Олимпия ўйинларига тайёрланаётган спортчиларга кўрсатилаётган эътибор, фармакалогия, диетология йўналишларида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирилди. 

Шунингдек, Олимпия спорт турларида ютуқлар қўлга киритган спортчиларнинг ОАВларга имтиёз асосида кириши ҳақида ҳам тушунтиришлар берилди. 



Тадбир давомида Ўзбекистон Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига нечта лицензия кўзлаётгани ҳақидаги саволга жавоб берилар экан, мутасаддилар бу борада камида 135 та лицензия режалаштирилаётгани ҳақида гапиришди. Нечта медаль мақсад қилингани ҳақидаги савол эса очиқ қолдирилди. Аммо, имкон қадар Рио Олимпиадасидаги натижа яхшиланиши лозимлиги алоҳида таъкидланди. 

Анжуманда шунингдек Ўзбекистонда антидопинг масаласида олиб борилаётган ишлар, ҳудудларда оммавий спортни ривожлантириш каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

Тадбирда бокс бўйича  жаҳон чемпионлари Баҳодир Жалолов, Шаҳобиддин Зоиров, шунингдек эшкак эшиш бўйича Осиё ўйинлари совриндори, Токио Олимпиадаси учун лицензияни нақд қилиб қўйган Дилноза Раҳматова  сўзга чиқиб, кўрсатилаётган эътиборга яраша натижа ҳам ижобий бўлиши ҳақида гапириб ўтишди. 


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг