UZ

Сўнгги янгиликлар

13:19Суҳроббек Отажоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби эълон қилинди 0 12:58Кураш бўйича Осиё чемпионатида қочоқлар жамоаси ҳам иштирок этади 0 12:37Фьюрининг промоутери Усикнинг камаридан маҳрум қилинишига муносабат билдирди 0 12:26Фирдавс Ҳасанов Combat FC камари учун октагонга кўтарилди 0 12:16Кроос нима сабабдан фаолиятининг чўққисида бутсаларини "михга" илишини тушунтирди 0 11:55Иккинчи сетни 6/0 ҳисобида ютган Жокович якунда мағлуб бўлди 0 11:34Фьюри - Усик реванш жанги ўтказиладими? Эдди Хирн жавоб берди 0 11:13Дзюдо бўйича жамоавий йўналишдаги жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндорлар маълум ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:52Суперлига. Бугун "Пахтакор" ва "Насаф" иштирокидаги ўйинлар бор 0 10:31Андижонда белбоғли кураш бўйича халқаро турнир ўтказилди 0 10:11Ҳамюртимиз Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 09:50Аралаш яккакураш усталаримиздан бири Оctagon league чемпионлиги учун жанг қилади 0 09:29Флик "Барселона" билан 2026 йилгача шартнома имзолайди 0 09:08Навбаҳор Ҳамидова лицензион турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади 0 08:47Маржона Абдумуталова ҳам жаҳон чемпионати шохсупасида! 0

05 июн 08:20
Янгиликлар

Бошқалар

Токиодаги Олимпия ўйинларига тайёргарлик йўлида: Умид Аҳмаджонов Японияга жўнаб кетди

Хабарингиз бор, XXXII ёзги Олимпия ўйинларига 2020 йилда Япония пойтахти Токио мезбонлик қилади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти, мамлакат футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ташкилий қўмита раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар олиб бориш учун кунчиқар юртга жўнаб кетди. МОҚ раҳбари у ерда кўпгина масалалар бўйича музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Жумладан, “Takasaki Foundation” вице-президенти Митсуо Юки, Токиода Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказиш бўйича вазир Тошиаки Эндо, Япония Миллий олимпия қўмитаси президенти Цунэкадзу Такэдалар билан учрашувлар ташкил қилинади. Томонлар яқинлашиб келаётган Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик юзасидан ўзаро фикр алмашадилар.

Қайд этиш лозимки, Япония шу пайтга қадар уч маротаба Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган. 1964 йилда Токиода ёзги Олимпиада ўтказилган бўлса, 1972 йил Саппоро, 1998 йилда эса Нагано қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган.

Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов Япониядан тўғри Россия пойтахти Москва шаҳрига йўл олади. У ерда FIFA Конгрессида иштирок этиб, футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви – Россия-Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги баҳсни “Лужники” стадионининг мартабали меҳмонлар ложасидан томоша қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг