UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

18 июл 07:43
Янгиликлар

Токио-2020

Токиодаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон делегациясининг штаби расман иш бошлади

Токио-2020 Олимпия шаҳарчасида мамлакатимиз делегациясининг штаби расман ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Тезкор штаб бошлиғи Шерзод Ташматов бошчилигидаги жамоа асосий делегация ташрифига қадар барча масалаларни ҳал қилмоқда.



Бутун дунёдаги эпидемиологик вазият сабаб ижтимоий масофа, меҳмонларнинг саломатлиги жуда қаттиқ назорат остида бўлади. МОҚ вакиллари ҳозирда делегациямиз аъзолари учун хизмат қиладиган транспорт воситалари, улар яшайдиган ва ҳаракатланадиган ҳудудни ўрганиб чиқмоқда. Мазкур гуруҳдан МОҚ Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев, Олимпия спорт турлари фаолиятини координация қилиш департаменти директор ўринбосари Ҳикмат Тошматов, Халқаро алоқалар департаменти бош мутахассиси Нозим Атакулов, Тезкор штаб аъзоси Мурод Чориев ва РСТИАМ шифокори, COVID-офицер Аъзамжон Солиев ўрин олишган.


Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этадиган делегациямизнинг асосий қисми 20 июль куни Олимпия шаҳарчасига кириб жойлашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг