UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0 14:02Адҳам Икрамов жаҳон чемпионатига йўл олаётган дзюдочиларимизга оқ фотиҳа берди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

20 май 13:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тўлқин Қиличев Токио-2020 ҳақида Қозоғистон ОАВсига: "Биз учун бешта Олимпиада чемпиони етарли бўлади"

Теглар :  Тўлқин Қиличев
Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Тўлқин Қиличев Қозоғистоннинг Sports.kz сайти билан интервьюда Осиё чемпионати, Олимпиада ва турнирлардаги асосий рақобатчиси Қозоғистон ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Olamsport.com сайти ушбу интервьюни ўзбек тилига таржима қилган ҳолда эътиборингизга ҳавола қилади.

2021 йилги бокс бўйича Осиё чемпионати яқинда Ҳиндистондан Бирлашган Араб Амирликларига кўчирилди. Одатдагидек, Қозоғистон ва Ўзбекистон боксчилари ушбу даражадаги турнирларда бир-бирларига энг асосий рақиб бўлишади. Дубайдаги мусобақа аслида тўрт йиллик (бу сафар ҳатто 5 йил)нинг асосий мусобақаси учун репитиция вазифасини ўтайди. Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари июль ойи охирида бошланиши керак. 


Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқалар. Осиё юлдузлари жанги: Олимпиада олдидан боксда ким кучли?


- Тўлқин Махмурович, Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қандай таркибда бўлиши қизиқ.

-49 кг Нодир Мирзаҳмедов, -60 кг да ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби Абдумалик Халаков. -75 кг дан ташқари бошқа барча вазнларда олимпиячиларимиз чиқиш қилишади. Бу вазнда Фанат Қаҳрамонов ўрнига Саиджамшид Жафаров боради.


- Бўлажак турнирда Ўзбекистон жамоаси олдида қандай вазифалар турибди?

- Бўлажак Олимпиада муносабати билан Осиё чемпионати жуда муҳим аҳамиятга эга бўлмасада, биз Санкт-Петербургдаги Губернатор кубогидаги даражада ўз ўрнимизни эгаллашни хоҳлаймиз.

Ушбу мусобақалардан сўнг, Олимпия ўйинлари бошланишига ҳали 90 кун қолди - бу жуда кўп. Қандайдир бир мусобақада қатнашиш керак эди. Вазифа - максимал: биринчи ўрин. Асосийси, бизнинг етакчиларимиз ғалаба қозонишлари керак.


- Умуман олганда, мамлакатдаги барча кучли боксчиларни терма жамоага йиғишга муваффақ бўлдингизми?

- Ўйлайманки, ҳа. Балки, -75 кг вазн тоифасида саволлар бўлиши мумкин, лекин бу боксчимиз ҳам яхши, биз уни тайёрлаймиз.

- Умуман олганда, сизнингча, ҳозирда Ўзбекистон терма жамоасида муаммоли вазн тоифалари борми?

- Умуман олганда, бу доим бўлган ва кейин ҳам бўлади. 8 олтин медалдан 8 тасини ютамиз деб айта олмаймиз. Сиз хоҳлаган нарсани эълон қилишингиз мумкин, аммо бешта Олимпиада чемпиони биз учун етарли бўлади! (Кулади).


- Осиё чемпионатлари ва Олимпия ўйинларида вазн тоифалари сони ҳар хил бўлишига қандай қарайсиз? Ушбу чалкашлик қўшимча муаммоларни келтириб чиқармайдими?

- Биз вазн тоифалари қанча кўп бўлса, шунча яхши бўлишини биламиз. Аммо йигитлар Олимпиадада уларнинг сони камроқ бўлишига аллақачон ўрганиб қолишган. Баъзиларда Олимпия ўйинларида иштирок этиш имконияти йўқ. Улар Осиё чемпионатида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишади.


- Сизнингча, қайси жамоалар Дубайда умумжамоа ҳисобида ғолибликка даъвогарлик қилади?

- Аввало, албатта булар Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистон... Мўғулларда яхши боксчилар бор, аммо уларнинг ҳамма вазнлари ҳам кучли эмас. Ҳиндларнинг барчаси кучли, улар биз ва Қозоғистон жамоаси учун асосий рақиб.


- Қозоғистон терма жамоасининг Осиё чемпионатига таркибини биласизми? Сиз улардан Дубайда нималар кутмоқдасиз?

- Мен Қозоғистон терма жамоасининг таркибини биламан, биз уни азалдан биламиз. Башорат қилиш қийин. Осиё чемпионатида яхши натижаларга эришишдан кўра, Олимпия ўйинларига мақбул формада ёндошган маъқул. Психологик жиҳатдан яхшироқ тайёрлаган киши ўзини намоён қилади.


- Қитъа чемпионати тугаганидан сўнг, Олимпиада бошланишига бир ярим ой қолади. Дам олиш, тикланиш, тайёргарлик кўриш учун етарли вақт борми?

- Деярли икки ой қолади - бир ой ва 20 кун. Вақт етарли. Тайёргарликнинг сўнгги босқичи учун режаларимиз бор. Қолган барча жамоалар сингари биз ҳам ҳамма тайёргарликка улгурамиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
21 май 11:04:31
Farhod_ bek1990
Janob murabbiy ko'b tanish bilishchilik qilishni yig'ishtiring. Sanjar Tursunov termaga umuman tortmasligini hamma ko'rib turibdiku. O'zbekistonda Sanjar Tursunovdan 10 marta kuchli bokschilar borligini ko'rinib turibdiku. UYAT janob murabbiy.
   
21 май 11:04:21
Farhod_ bek1990
Janob murabbiy ko'b tanish bilishchilik qilishni yig'ishtiring. Sanjar Tursunov termaga umuman tortmasligini hamma ko'rib turibdiku. O'zbekistonda Sanjar Tursunovdan 10 marta kuchli bokschilar borligini ko'rinib turibdiku. UYAT janob murabbiy.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг