UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0

27 окт 17:08
Янгиликлар

Томас Бах Сеул тинчлик мукофотига сазовор бўлди

Теглар :  ХОҚТомас Бах
Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах нуфузли Сеул тинчлик мукофотига сазовор бўлди.

Президент Бах онлайн маросимга Лозаннадан уланди. Мукофотни эса унинг номидан БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун қабул қилиб олди.

Мукофотни топшираётганда Сеул Тинчлик мукофоти Маданият жамғармаси раиси Ём Чжэ Хо Томас Бах ҳақида ўзининг илиқ фикрларини билдириб ўтди. «ХОҚ президенти Томас Бах спорт орқали тинчликка эришиш миссиясини бажаради. Жаноб Бах кўплаб минтақалардаги низолар ва бўлинишларни спорт орқали ҳал қилишга катта ҳисса қўшган ва шу билан у тинчликка интилган буюк Олимпия чемпиони эканлигини исботлади», – деди Ём Чжэ Хо.

Мукофотдан кейин сўзлаган Президент Бах ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди: «Ушбу мукофот бутун Халқаро Олимпия қўмитаси ва бутун Олимпия ҳаракатига тегишли. Уларнинг тинимсиз меҳнати ва дунёдаги кўплаб одамларнинг тўлиқ қўллаб-қувватловисиз, ушбу ютуқларга ҳеч қачон эришилмас эди».

Сеул Тинчлик мукофоти томонидан ажратилган 200 минг АҚШ доллари мукофоти ХОҚ президенти томонидан Олимпия ўйинлари фонди ва бошқа ижтимоий таъминот ташкилотларига йўналтирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг