UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0

02 янв 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тони Фергюсон Чендлерга мурожаат қилди

2022 йилнинг яна бир қизиқарли UFC жанги енгил вазн тоифасида ўтказилади.

Собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Тони Фергюсон (25-6 MMA, 15-4 UFC) собиқ Bellator чемпиони Майкл Чендлер (22-7 MMA, 1-2 UFC) билан тўқнаш келади. Ушбу жанг баҳор ёки узоғи билан ёз фаслида ташкил этилади. Жанг ҳали расман тасдиқланмаган бўлса-да, унинг иштирокчилари ижтимоий тармоқларда даҳанаки урушни бошлаб юборишган.

"Мен билан апрель ёки июнь ойида жанг қилишга тайёр бўлишингни айтдинг. Афтидан мағлубиятингни кечиктиришга уриняпсан", – дея ўзининг Твиттер саҳифасида Чендлерга мурожаат қилган Фергюсон. 

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли Тони Фергюсон сўнгги учта жангида Жастин Гэтжи, Чарльз Оливейра ва Бенеил Дариушга имкониятни бой берди. Унгача америкалик 12 ғалабадан иборат серияга эга бўлиб келаётганди. 

Ўз ўрнида 35 ёшли Чендлер ҳам охирги иккита жангида ютқазиб қўйди. У ҳам Тони сингари Гэтжи ва Оливейрадан "калтак" еди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
02 янв 12:07:23
WORKOUT
Tonini faoliyatiga nuqta qo'yilarkanda
   
02 янв 11:53:57
CHELSEA2211
Korelik...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг