UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0

02 ноя 16:10
Янгиликлар

Кураш

Тўрақўрғонда чемпионлар аниқланди + ФОТО

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 300 нафарга яқин ёш полвонлар иштирок этган мазкур чемпионатда беллашувлар қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Тошкентбой Яхшибоев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи эса полвонларнинг ҳар бир чиқишини диққат билан кузатиб, кучлиларни саралаб боришди. 

Мусобақанинг биринчи кунида ўғил болалар белбоғли курашнинг классик йўналишида 11 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш тушишди ва қўйидаги спортчилар ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, олтин медаль соҳибларига айланишди.

Ўғил болалар (классик йўналиш)

42 кг. 1. Хабибжон Абдурашидов (Тошкент ш.), 46 кг. 1. Абдумалик Дилшодбеков (Андижон), 50 кг. 1. Абдуқодир Турдихонов (Навоий), 55 кг. 1. Абдуқодир Авазбеков (Наманган), 60 кг. 1. Исмоил Умрзоқов (Наманган), 65 кг. 1. Фаёзбек Абдуғаффаров (Фарғона), 71 кг. 1. Самандар Анваров (Фарғона), 77 кг. 1. Жавоҳир Абдуллажонов (Наманган), 83 кг. 1. Муроджон Собиржонов (Наманган), 90 кг. 1. Ойбекжон Муҳаммаджонов (Фарғона), +90 кг. 1. Баҳодир Меҳмонов (Фарғона).

Чемпионатнинг иккинчи кунида тақвим – режага мувофиқ, ўғил болалар эркин йўналишда ҳам классикдаги каби 11 та вазн тоифасида, қизлар эса шу йўналишда 7 та вазнда куч синашишди.

Қизлар (эркин йўналиш)

44 кг. 1. Моҳирахон Қаххорова (Андижон), 48 кг. 1. Зулайхо Абдужабборова  (Наманган), 52 кг. 1. Юлдуз Абдуллаева (Сирдарё), 57 кг. 1. Шоҳистахон Содиқова (Фарғона), 63 кг. 1. Қизлархон Ҳусанова (Наманган), 70 кг. 1. Озодахон Сатторова (Фарғона), +70 кг. 1. Динара Қосимова (Наманган).

Ўғил болалар (эркин йўналиш)

42 кг. 1. Тоҳиржон Ҳабибуллаев (Наманган), 46 кг. 1. Ҳаётбек Камолиддинов (Фарғона), 50 кг. 1. Асадбек Эргашалиев (Фарғона), 55 кг. 1. Жамолиддин Неъматуллаев (Наманган), 60 кг. 1. Умиджон Муҳаммедов (Навоий), 65 кг. 1. Отабек Абдурашидов (Наманган), 71 кг. 1. Исломбек Рахимқулов   (Наманган), 77 кг. 1. Камронбек Алижонов   (Наманган), 83 кг. 1. Имомали Толибоев (Фарғона), 90 кг. 1. Жасурбек Валижонов (Фарғона), +90 кг. 1. Тошпўлат Асадов (Бухоро).

Беллашувлар якунига етгач ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом, медал ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Бокенбай САДУАКАСОВ, олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус шаҳар олий спорт маҳорати мактаби белбоғли кураш тренери, белбоғли кураш бўйича республика тоифасидаги ҳакам: 

- Ташкилотчиларга раҳмат, мазкур чемпионатга ҳам юқори савияда тайёргарлик кўрилган. Белбоғли кураш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бош мураббийи  Шарап Сарев бошчилигида 23 нафар шогирдларимиз билан мусобақада иштирок этдик. Натижаларимиз ёмон эмас. Жамоа аъзоларимиздан +70 кг.да Лаззат Толепбергенова, 71. кг.да Севара Шаженова, 90 кг.да Бердимурат Рембаевлар фахрли иккинчи ўринларни банд этишган бўлишса,  44 кг.да Молдир Алимбаева ва 57 кг.да Турсунай Кошнязовалар учинчи ўринларни эгаллаб, бронза медалларини қўлга киритди. Айтиш жоиз, кейинги йилларда бизда ҳам белбоғли кураш кенг оммалашган. Айни пайтда Қорақалпоғистонда минг нафарга яқин ўғил-қизлар белбоғли кураш бўйича мунтазам машғулотларга қатнайди. Ҳатто, белбоғли кураш бўйича бир нечта спортчиларимиз жаҳон чемпионатларида, халқаро турнирларада олтин ва кумуш медалларга эга чиқишган. Мақсадимиз - спортни оммалаштириш, миллий спорт туримиз саналаган белбоғли курашни оммалаштириш, қолаверса, шогирдларимиз орасидан кучлиларини саралаб, катта спорт сари етаклаш ва жаҳон спорт майдонларида ғолиб бўлишини таъминлашдан иборат.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг