UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

30 окт 11:56
Янгиликлар

Кураш

Тўрақўрғонда ёш полвонлар беллашмоқда + ФОТО

Бугун 30 октябрь куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафарга яқин спортчилар иштирок этишмоқда.

Дастлаб, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

Байрамона безатилган спортзалида ўтган очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Наманган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Карабаев, Тўрақўрғон туман ҳокими ўринбосари Музаффар Усмоновлар ўз табрик сўзларида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга берилаётган юксак эътибор ҳақида таъкидлаб ўтишди ва мусобақа иштирокчиларига омад тилашди.

Шундан сўнг беллашувларга старт берилди.  

Эслатиб ўтмиз, мазкур чемпионатда ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 11 та вазн тоифасида куч синашишса, қизлар эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Мусобақа 1 ноябрга қадар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг