UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

09 ноя 07:24
Янгиликлар

Дзюдо

Тўрт давлат дюздочилари Тошкентда ош пиширишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, айни кунларда пойтахтимизда дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтмоқда.

Франция, Қирғизистон, Грузия ва Миср терма жамоаларидан ташриф буюрган дзюдочилар иштирокида ташкил қилинаётган йиғин дўстона руҳда давом этмоқда.

Режага кўра, кеча дам олиш куни бўлди. Бундан унумли фойдаланган ҳолда Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан халқимизга хос меҳмондўстлик урф-одатлари асосида дастурхон ёзилди. Меҳмонлар учун кўп йиллик тажрибага эга ошпазимиз 10 килограмм ош дамлаб берди. 3 карра Олимпия ўйинлари совриндори, 2 карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров эса салат тайёрлашни ўз зиммасига олди.

Меҳмонларимиз ҳолидан хабар олиш ва уларнинг дўстона мулоқотини кузатиш учун МОҚ раҳбарияти ҳам тадбир бўлиб ўтган «Ичан қалъа» ресторанига ташриф буюришди. Шунингдек, ош тайёрланиши жараёнида дзюдочилар ўзаро дўстона суҳбат қуришди. 

Учрашувда Илиас Илиадис бошчилигидаги жамоамиз, 2019 йилги жаҳон чемпионатининг -60 килограмм вазн тоифасидаги финалчилари Шарофиддин Лутфиллаев ва грузиялик Лухуми Чхвимиами, энг оғир вазн тоифасида 2018 йилги жаҳон чемпиони Гурам Тушишвили, -100 кг вазн тоифасида дунёнинг етакчи полвонларидан мисрлик Рамазан Дарвиш каби таниқли дзюдочилар билан ўтган суҳбатлар орқали иштирокчилар татамидан ташқари ўзаро ҳаётий тажрибаларини ҳам алмашишди.

Эътиборингизга тасвирчимиз эсдалик учун муҳрлаган фотосуратларни ҳавола қиламиз:

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг