UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Алекс Перейра Ган билан жанг аслида қачон ўтказилиши кераклигини айтди 0 16:12Моуринью "Реал Мадрид"нинг олти футболчисини трансферга қўяди 0 15:30"Менга Жейк Полни боксдан йўқотиш вазифаси қўйилганди. Вазифани виждонан бажардим" - Жошуа 0 14:58"Гэтжи мени кибрли деб ҳисоблайди, аммо бу қандай тугашини биласизлар" - Топурия 0 14:086 нафар боксчимиз World Boxing рейтингида пешқадам сифатида қайд этилди 0 12:54Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади 0 11:32Хотамбек Бойназаровга мағлуб бўлган жангчи UFC'га ўтди 0 10:56Нурмагомедов Макгрегорнинг қайтишига ишонмаяпти 0 09:33Дмитрий Бивол фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 08:57Водилда белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди 0 08:12ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановга алоҳида эътибор қаратди 0 19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0

20 окт 11:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тўрт нафар боксчи қизимиз “Chinggis Khan Cup” турнири ярим финалида!

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида давом этаётган бокс бўйича анъанавий халқаро турнир ўзининг ҳал қилувчи босқичига чиқди.

Ўнга яқин давлат боксчилари иштирок этаётган турнирда мамлакатимизнинг иккинчи рақамли чарм қўлқоп усталари ҳам рингга кўтариляпти. Шунингдек, аёл боксчиларимиздан тўрт нафари ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишяпти.

Қувонарлиси, уларнинг барчаси иккитадан жангларини ғалаба билан якунлаб, ярим финалга йўлланма олишди. Шаҳноза Низомова, Мафтунахон Мелиева, Турсуной Раҳимова, Дилнозахон Одилжоновалар камида бронза медалини нақд қилишди.


Эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса Нодиржон Мирзааҳмедов, Аброр Қодиров, Элнур Абдураимов, Фазлиддин Мелибоев, Исроил Мадримов ва Зуҳриддин Маҳкамовлар ғалабали юришларини давом эттиришяпти. Биргина Бургут Хожибоев илк жангида мағлубиятга учраган.

Мўғулистондаги турнирда терма жамоамизга Рустам Саидов ва Дилмурод Хасановлар мураббийлик қилишяпти. Бекжон Юсупов эса бокс баҳсларида ҳакамлик қиляпти. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг