UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0

23 июн 12:06
Янгиликлар

Спорт курашлари

Тўрт нафар юнон-рум курашчимиз Осиё чемпионати финалида!

Қирғизистон пойтахтида давом этаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг юнон-рум кураши баҳсларида ярим финал иштирокчилари маълум бўлди.

Эътиборлиси, бугун гиламга чиққан тўрт нафар юнон-рум курашчимизнинг бари 23 ёшгача ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финалига йўл олди. 60 кг вазндаги курашчимиз Шермуҳаммад Шарибжонов ярим финалда туркманистонлик Арсланбек Закирбаевни 9-0 ҳисобида доғда қолдирди. Шарибжоновнинг финалдаги рақиби мезбонлар вакили Нурмуҳаммет Абдуллаев бўлади. 

Осиё чемпионлиги учун асосий даъвогар ҳисобланаётган Аброр Атабаев 67 кг вазн тоифаси ярим финалида туркманистонлик Салиҳберди Ҳоммадовни муддатидан аввал таслим (8-0) эта олди. Атабаевнинг финалдаги рақиби ҳам қирғизистонлик курашчи Азамат Самат бўлади. У ярим финалда ҳиндистонлик Гаурав Духунни 8-0 ҳисобида енгди. 

72 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жаҳонгир Ҳамроев туркманистонлик Бегмират Нобатовни 11-2, саудиялик Ҳассан Барнавини 4-0, ярим финалда қозоғистонлик Кирил Минкони 9-0 ҳисобида доғда қолдирди. Унинг олтин медаль учун кечадиган финал баҳсидаги рақиби қирғизистонлик Адилхан Нурланбеков бўлади. У ҳозиргина якунига етган ярим финал учрашувида туркманистонлик рақибидан 9-4 ҳисобида устун келди.  

77 кг вазн тоифасидаги Дилшод Омонгелдиев ярим финалда ҳиндистонлик Сажан Сажандан 8-0 ҳисобида устун келди. Ҳамюртимиз кечки финал дастурида қирғизистонлик Акилбек Талантбековга қарши Осиё чемпионлиги учун гиламга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг