UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

30 май 12:59
Янгиликлар

Гимнастика, Олимпия ўйинлари

Тошкенбоева ҳам Токио-2020 Олимпиадасига боради

Шу кунларда Италиянинг Пезаро шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига лицензиялар тақдим этувчи йилнинг сўнгги мусобақаси – Жаҳон кубоги босқичи ўтказилмоқда.

Қувонарлиси, унда иштирок этаётган ҳамюртимиз Сабина Тошкенбоева узоқ давом этган Олимпия ўйинларига саралаш циклини муваффақиятли якунлади ва Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритди.

Пезарода Токио-2020 олимпиадасининг шахсий биринчилигида иштирок этадиган энг бахтли уч нафар спортчиси саралаб олинди. Ғолиблар Жаҳон кубогининг тўртта босқичи, яъни София (Болгария), Тошкент (Ўзбекистон), Боку (Озарбайжон) ҳамда Пезаро (Италия) шаҳарларида ўтказилган мусобақаларда қайд этилган умумий натижаларга кўра аниқланди.

Бизни хушнуд этган жиҳати, ҳамюртимиз Сабина Тошкенбоева ана шу бахтли спортчилар қаторидан жой олди. У якунда 130 очко тўплади ва бу натижа унга XXXII ёзги Олимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини тақдим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг