UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

09 ноя 07:33
Янгиликлар

Волейбол

“Тошкент-2019” халқаро турнирини ишончли ғалаба билан бошладик

Тошкент темирйўл муҳандислари институти спорт мажмуасида волейбол бўйича эркаклар ўртасида “Тошкент-2019” халқаро турнирига старт берилди.

Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон терма жамоалари ғолиблик учун баҳсларга киришди. 

Дастлаб майдонга Туркманистон ва Тожикистон терма жамоалари тушишди. Қизғин кечган ўйинда туркманистонлик волейболчилар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шундан сўнг турнирнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев юртимизда волейболни оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди:

- Ўзбекистон ҳудудига волейбол спорти 1924-25 йилларда кириб келган бўлиб, ўтган давр мобайнида у шонли тараққиёт йўлини босиб ўтди. Айниқса, юртдошларимиз орасидан Вера Дуюнова, Лариса Павлова сингари Олимпиада чемпионлари етишиб чиққанлиги дарҳақиқат волейбол юртимизда анча тараққий этганлигидан дарак беради. Бугунги кунда Ўзбекистон ҳукумати ушбу спорт турини янада оммалаштириш ва ривожлантириш йўлида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида “Бош вазир кубоги” мусобақаларининг ўтказилиши ушбу спорт турини юртимизда янада оммалаштириш ва ривожлантиришга хизмат қилади.

Очилиш маросимида Ўзбекистон давлат цирки артистлари, шунингдек Ўзбек жанг санъати ва Турон яккакураши тўгаракларининг тарбияланувчилари ўз чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд этди.

Куннинг иккинчи ярмида майдонда Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон терма жамоалари баҳс олиб боришди. Дастлабки партия муросасиз курашлар остида ўтиб, унда 26-24 ҳисоби билан ҳамюртларимизнинг қўли баланд келди. Бироқ, кейинги партияларда вакилларимиз катта устунликка эришди ҳамда 25-12, 25-17 ҳисобларида ғалабага эришди.

“Тошкент-2019” халқаро турнири

8 ноябрь, жума
10:00 Туркманистон – Тожикистон – 3:0
14:30 Ўзбекистон – Қирғизистон – 3:0 (26-24, 25-12, 25-17)

9 ноябрь, шанба
10:00 Қирғизистон – Туркманистон
14:30 Тожикистон – Ўзбекистон

10 ноябрь, якшанба
10:00 Тожикистон – Қирғизистон
14:30  Ўзбекистон – Туркманистон

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг