UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0

14 янв 09:57
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

«Тошкент-2025» ёшлар Осиё ўйинларида қайси спорт турларини кўрамиз?

Теглар :  Осиё ўйинлари
Яна 4 йилдан сўнг пойтахтимиз ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади.

Бу каби йирик комплекс мусобақаларда спорт турларини танлаш бўйича мезбон мамлакатнинг ҳуқуқи бўлади. Регламентга кўра, мусобақа дастурида камида 9 та Олимпия ўйинлари оиласидаги спорт тури бўлиши лозим. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, дастлабки учта ёшлар Осиё ўйинлари дастурига спорт курашлари, бокс, камондан отиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, волейбол, триатлон, велоспорт каби спорт турлари киритилмаган.

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида «Тошкент-2025» IV ёшлар Осиё ўйинларининг ташкилий масалаларига бағишланган илк йиғилиш бўлиб ўтди. Уни МОҚ Бош котиби, «Тошкент-2025» ёшлар Осиё ўйинлари дирекциясининг директори Ойбек Касимов олиб борди. Учрашувда МОҚ Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев, шунингдек, спорт федерация ва ассоциацияларининг бош котиблари ва халқаро бўлим мутасаддилари иштирок этишди.

«Тошкент-2025» ёшлар Осиё ўйинларига пухта тайёрланишимиз керак. Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномалари ва Ёшлар форумидаги нутқларида бу ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган эди. Табиийки, биз мусобақада атлетларимизнинг имконияти юқори бўлган спорт турларини танлашимиз лозим. Бу борада федерацияларга мурожаат йўллаганимизда бор йўғи 6 та жавоб хати олдик холос. Қолаверса, мусобақа дастуридан жой олиш учун Ўзбекистон кураш федерацияси ва Ўзбек жанг санъати федерациясидан ташаббус чиқди. Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларимиздан бу борада тезроқ ўз таклифларини беришларини сўраб қоламиз”, – деди Ойбек Касимов.

Йиғилиш давомида ҳар бир федерация мутасаддилари билан мусобақаларни ўтказиш учун мўлжалланган спорт объектларининг ҳолати, ёшларимизнинг имконияти ҳақида батафсил суҳбатлашилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида спорт оммавийлигини ошириш мақсадида йил давомида камида 20 та халқаро мусобақаларни мамлакатимизда ўтказиш, халқаро федерациялар раҳбарларини Ўзбекистонга таклиф қилиш, нуфузли халқаро спорт ташкилотларига юртимиз мутахассисларини кўпроқ жалб этилишини таъминлаш каби масалалар ҳам кўрилди.

Маълумот учун, ёшлар Осиё ўйинлари 14-18 ёш оралиғидаги (футболда U-14 жамоаси) спортчилар ўртасида 5 кундан кам ва 8 кундан кўп бўлмаган кунлар орaлиғида ўтказилиши лозим. Мусобақа давомида спортчи ва мураббийлар, ОАВ ва бошқа меҳмонлар билан тахминан 6000 нафар меҳмон мамлакатимизга ташриф буюриши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг