UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

20 апр 09:32
Янгиликлар

Спорт курашлари

“Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига иқтидорлар сараланмоқда

Хабарингиз бор, 2025-йил Тошкент шаҳри ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилади.

Ушбу мусобақа дастурига киритилиши кутилаётган аксарият спорт турларидан 2008-2009-йилларда туғилган ёшлар ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Республика Олимпия захиралари коллежида ҳозирдан ушбу мусобақаларга пухта ҳозирлик кўриш мақсадида селекция ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда юнон-рум кураши бўйича 2008-2009-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида РОЗК Очиқ чемпионати ўтказилди.

Мусобақада республикамизнинг 12та ҳудудидан (фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти вакиллари келишмади) жами 520 нафар иқтидорли ёшлар ғолиблик учун ўзаро беллашишди. 

Мақсад – ушбу ёш тоифасида энг иқтидорли ва кучли ёшларни саралаб олиш, уларни РОЗКга ўқишга қабул қилиш ҳамда Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришдан иборат.

Бу каби селекция ишлари бошқа спорт турларида ҳам амалга оширилиши белгиланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг