UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0

31 янв 08:20
Янгиликлар

Шахмат

Тошкент 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун курашади

Теглар :  Шахмат
Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси спорт мусобақалари орасида ўзининг катта географиясига эга бўлиб, унда ташкилотга аъзо (ФИДЕ) барча мамлакат вакиллари иштирок этади.

Шубҳасиз, бундай йирик мусобақани қабул қилиш ҳар қандай мамлакатга ҳам насиб этавермайди. Бутунжаҳон шахмат федерацияси (ФИДЕ) президенти маслаҳатчиси Берег Балгабаев билан мазкур мавзу муҳокамасига бағишланган учрашув ташкил қилинди. МОҚда бўлиб ўтган расмий тадбирда Қўмита раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этди.

Муҳтарам Президентимиз бошчилигида юртимизда спорт тарғиботи бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, 2025 йил Тошкентда Осиё ўйинларини қабул қилиш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Айниқса, юртимиз аҳолиси орасида спортга бўлган қизиқишни ошириш учун Тошкентда халқаро мусобақаларни имкон қадар кўпроқ ўтказишга эътибор қаратилган. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасини Ўзбекистонда ўтказиш ғоясини ҳукуматимиз қўллаб-қувватлашига ишонаман. Шахсан мен тадбирларга тарихий Самарқанд шаҳрини яхши номзод деб кўрсатган бўлар эдим”, – деди МОҚ раиси.

Шунингдек, суҳбат давомида 2026 йилда Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ва унинг доирасида ФИДЕ Конгрессини ҳам Ўзбекистонда ўтказиш бўйича музокара олиб борилди. Ўз навбатида МОҚ ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари ФИДЕ билан чуқур ҳамкорликни йўлга қўйишдан мамнун эканликларини билдирдилар. Таъкидлаш жоиз, мартабали меҳмон бугун кун давомида пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясига ҳам ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг