UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0

02 сен 18:57
Янгиликлар

Хоккей

"Тошкент" болалар хоккей клуби тақдимоти ўтказилди + ФОТО

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик байрамининг 30 йиллиги арафасида “Ҳумо Арена” кўп тармоқли муз кошонасида “Тошкент” болалар хоккей клубининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

40 нафардан ошиқ хоккей ихлосмандларини ўз сафида бирлаштириб турган жамоада 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар севимли машғулотлари билан шуғулланиб келмоқда. Ҳали республикадан ташқари бирор турнирларда иштирок этишмаган бўлишсада, режалари катта. Энг муҳими, болаларда спортга, хоккейга бўлган иштиёқ кучли.

Тақдимот маросимида хоккей мутахассислари билан бирга болалар, уларнинг ота-оналари, қизиқувчилар муз кортига жам бўлишди. Турли ёшдаги болалар ўртасида ўтказилган беллашувларда “Энг яхши ўйинчи”,  “Энг яхши ҳужумчи”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши дарвозабон” каби номинацияларда Дамин Фатхиев, Милослав Дамиров, Амир Исхаков, Ильмар Хамзин,  Серафим Гаклкин , Матвей Ильясов, Данис Хашимов, Матвей Папижук, Владимир Веселов, Амал Шангараев, Сергей Рахманов каби ёш хоккейчилар эътироф этилди.

Фото: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг